Latest news

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  4 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  16 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

Мария Моисеева футболчилик фаолиятини якунлади News

Мария Моисеева футболчилик фаолиятини якунлади

“Севинч” жамоасининг ютуқларига салмоқли ҳисса қўшган ва жамоамизнинг тажрибали ярим ҳимоячиси 19-рақам остида ҳаракат қилган футболчи қизимиз Мария Моисеева футболчилик фаолиятин якунига етказди.

Мария Моисеева  “Севинч” жамоасида муваффақиятли фаолият юритди. У жамоамиз сафида кўплаб мамлакатимизда ўтказилган чемпионатларда, хорижий турнирларда совриндор бўлди. У шунингдек мамлакатимиз терма жамоаси сафида ҳам ўйнаб, ўзини моҳир футболчи эканлиги намойиш қилди.

Мария Моисеева бу йилдан футболни тарк этишга қарор қилди ва кейинги фаолиятини ёшларга таълим-тарбия беришга бағишлашга қарор қилди. Ўзбекистон Давлат жисмония тарбия институтининг магистратурасини тугатган Моиссева эндиликда Тошкент ахборот технологиялари университетида  талабаларга таълим беради.

"Севинч" клуби қошидаги ресторанда Мария Моисеевани кузатиш маросими ўтказилди. Маросимда жамоамиз бош мураббийи В.Н.Хан Мариянинг жамоа ютуқларига қўшган ҳиссалари тўғрисида тўхталиб, унинг кейинги фаолиятида улкан зафарлар тилади.

Шунингдек кечада клубимиз раҳбари Нодир Халилов ҳам иштирок этиб, Моисеевага “Севинч” жамоасидаги фаолияти учун  клуб раҳбарияти номидан ва барча футбол ишқибозлари номидан каттадан-катта  ташаккурлар изҳор этди. Жумладан, “Жамоамизни бир оила деб билсак, Мария унинг аллақачон тўлақонли аъзосига айланди. Унинг хулқи ҳам ўйинчи сифатидаги фаолияти ҳам ёш футболчи қизларимизга ҳақиқий ўрнак бўлди. Биз Мария билан хайрлашмаймиз балки, у доимо бизнинг катта оиламизнинг аъзоси сифатида қолади ва унинг учун ҳар доим эшикларимиз очиқ бўлади. Шуни ишонч билан айтаманки, у кейинги ҳаётида ҳам худди жамоамиздаги каби катта ютуқларга эришади.”,-дейди Нодир Халилов.

Шундан сўнг клубимиз раҳбари  ҳамда жамоамиз бош мураббийлари Мария Моисеевага эсдалик совғалари ва гулдаста тақдим қилишди.

Ушбу маросим билан бирга бугун туғилган кунини нишонлаётган Феруза Турдибоевани ҳам Н.Халилов ва В.Ханлар қизғин табриклашди. Ферузага ҳам эсдалик совғаси ва гулдаста топширилди. Футболчи қизларимиз ҳам Мария ва Ферузага ўзларининг эзгу тилакларини билдиришди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика