Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  116 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Марио Гомес: "Германия билан Евро-2016га боришни истайман" News

Марио Гомес: "Германия билан Евро-2016га боришни истайман"

Ёзда “Фиорентина”дан “Бешиктош”га кўчиб ўтган германиялик ҳужумчи Марио Гомес УЕФАнинг расмий сайтига берган интервьюсида фаолиятидаги муҳим голлар, кумири ва мавсумдаги режалари хусусида гапириб берди.


- Болаликда кумирингиз ким бўлган?

- Ромарио. У фантастик ҳужумчи бўлган. У голларни қалаштириб ташларди. Шунчаки ажойиб ўйинчи.

- Сиз билан ишлаган энг яхши мураббий номини айтинг.

- Фақат бир исмни айтиш адолатдан бўлмаса керак. Уларнинг ҳар бири менга нималарнидир ўргатган. Профессионал тарафдан уларнинг барчаси мени яхшироқ қилган. Агар фақат бир фамилияни келтириш керак бўлса, Юпп Хайнкесни айтган бўлардим. Унинг қўл остида “Бавария” билан мавсумдаги барча мусобақаларда ғолиб чиққандик.

- Футбол тарихида энг яхши уч нафар футболчиларни айта оласизми?

- Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Роналдо.

- Истамбул қандай ва ушбу мавсумда олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?

- Истамбулда ҳаёт яхши. Шу билан бирга мураккаб. У жуда кўп машина, одамлар ва уйларга эга бўлган катта шаҳар. Босфордаги кўриниш шунчаки сеҳрлаб қўяди. Эҳтимол, бу жаҳондаги энг яхши табиат кўринишларидан бири. Одамлар жуда меҳмондўст ва футболга жуда қизиқишади. Мавсумдаги мақсадлардан бири Туркия чемпионатида ғалаба қозониш. Олтин медалларни қўлга киритиш осон бўлмайди, лекин эришса бўладиган вазифа. Бизда яхши жамоа бор. Европа Лигаси эса жамоа ва ишқибозларнинг яна бир мақсадидир. Шахсий мақсадим эса Германия терма жамоаси билан Франциядаги Евро-2016да иштирок этиш.

- Фаолиятингизда қайси лаҳзалар билан кўпроқ фахрланасиз?

- Улар жуда кўп! Эришилган барча совринлар ва ғалабалар, Чемпионлар лигасидаги биринчи ўйиним билан фахрланаман.

- Қайси голингизни энг яхши деб ҳисоблайсиз?

-Фикримча, энг яхши голлар жамоа учун муҳим голлардир. Бундеслигада дебют баҳсимдаёқ тўп киритганман. Қувончдан деярли йиғлаб юборганимни эслайман. Германия терма жамоасида дебют ўйинда ҳам голим муҳим бўлган. Бу 2007 йил Швейцария билан учрашувда рўй берганди. Чемпионлар лигасида урилган голлар ҳам жуда муҳим бўлган.

- Ёқтирган қўшиғингиз қайси?

- Реппер Тупак ижросидаги “Changes” қўшиғи.

- Айни пайтда жаҳоннинг энг кучли футболчиси ким?

- Бу мен учун жуда қийин савол. “Барселона” тарафдориман ва Лионель Мессини танлайман. Лекин Криштиану Роналду ҳам жуда яхши ўйинчи.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика