Latest news

Марғилонда ривожланаётган болалар футболи News

Марғилонда ривожланаётган болалар футболи

Ёш болаларга футболни техник-тактик сир-асрорларини тушунтириш осон иш эмас.

Аммо 14 йилдан бери футбол ичида юрган Жамолиддин Қосимов хамкасблари билан захматли касб маъсулиятини ўз гарданига олган ҳолда меҳнат қилиб келяпти.

Жонкуяр футбол мураббийи Жамолиддин Қосимов Марғилон шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшларга миллионлар ўйининг сир-асрорларини ўргатмоқда. Албатта айнан мана шундай янги-янги иқтидорларни миллий футболимизга етиштириб бериш жараёнида айнан мана шундай болалар футболи пойдевор вазифасини бажариб беради. “Болалар билан ишлаш жуда ҳам қизиқ, шу билан бирга мураккаб ҳам саналади” дейди машғулотларга бошчилик қилаётган мутахассислар биз билан суҳбатда.

1 июндан бошлаб Республикамиздаги яшил худудларда спорт тўгараклари фаолиятига рухсат берилгани жаччи спортчиларни қувонтириб юборгани шубҳасиз. Марғилон шаҳри ва туманлардан келаётган ёш футболчиларнинг ҳаракатларини кузатар экансиз, карантинда уйда анча зерикиб, футбол жуда ҳам соғинишганлига гувоҳи бўлишингиз мумкин.




Хожиакбар Жабборов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика