Latest news

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

Марат Мифтахутдинов: "Йигитлар ҳар бир ўйинга ғалаба хоҳиши билан чиқишяпти" News

Марат Мифтахутдинов: "Йигитлар ҳар бир ўйинга ғалаба хоҳиши билан чиқишяпти"

Coca-Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Насаф" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Марат Мифтахутдинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Албатта, қийин ўйин бўлди. Биринчи навбатда "Насаф" жамоасини бугунги ғалаба ва кубокдаги муваффақият билан табриклаймиз. Бугунги ўйин осон ўтмаслигини билардик. "Насаф" ҳозирда чемпионлик учун курашмоқда. Таркибимизда маҳоратли футболчилар етарли эмас, аксарияти ёш. Масалан бугун ҳимояда битта тажрибали легионер футболчи ўйнади.

- "Динамо"нинг кейинги мақсадлари қандай?

- Айтиб ўтганимдек, бизда таркиб борасида муаммолар бор. Йигитлар ҳар бир ўйинга ғалаба ҳоҳиши билан чиқишаяпти. Аммо, кўриб турганингиздек, бизда таркиб ва маҳоратли футболчилар борасида муаммолар талайгина.

- Клуб раҳбариятининг жамоага эътибори яхшими?

- Албатта, яхши. Бизда молиявий масалалар бўйича муаммо йўқ. Таркиб борасидаги муаммолар селекция жараёни билан боғлиқ.

- "Динамо" нега ҳар ўйинда ўзгаришларни жуда эрта амалга оширмоқда?

- Аксарият футболчилар ёш. Ўйинга киришиб кетишда хатоликларга йўл қўйишмоқда. Шу сабабдан ўзгаришлар қилишга мажбур бўлаяпмиз.

- Шоҳмалик Комиловнинг алмаштирилишига сабаб нима?

- Шоҳмалик иқтидорли футболчи. Бироқ, бугунги ўйинда у жисмонан тайёр эмаслиги кўриниб қолди. 

- Вадим Абрамов нега матбуот анжуманида қатнашмаяпти?

- Вадим Абрамов самолётга кеч қолаётган эди. Шу сабаб ўрнига мен кирдим. Бош мураббийга саволлар бўлса кейинроқ бемалол сўраб олишинглар мумкин. Жамоамизда яширадиган ҳеч қандай сир йўқ.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика