Latest news

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  16 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Марат Мифтахуддинов: «Якка тартибда шуғулланиш билан жамоавий машғулот орасида фарқ бор» News

Марат Мифтахуддинов: «Якка тартибда шуғулланиш билан жамоавий машғулот орасида фарқ бор»

Карантинда ҳукуматимиз томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилаётган "Бунёдкор" катта мураббийи Марат Мифтахуддинов ўз фикрларини билдирди.

- Барча қатори мен ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда уйдаман. Асосий вақтим эски учрашувларни таҳлил қилиб, хатолар устида бош қотириш билан ўтяпти.

Футболчиларга уйда шуғулланишлари учун вазифалар берилган. Буни максимум даражада назорат ҳам қилиб турибмиз. Бироқ уйда якка тартибда шуғулланиш бошқа, жамоавий машғулотлар умуман бошқа. Қолаверса, карантин муддати қанча чўзилса якка тартибдаги машғулотлар ҳам чўзилаверади ва ўз-ўзидан жамоа бўлиб йиғилиш ҳам кечикади. Бу ўз-ўзидан кўп нарсага таъсир қилади.

Карантин якунлангач жамоани машғулот ўтказиб ўзига келиб олиши учун камида икки ҳафта керак бўлади. Шунда ҳам бу икки ҳафта давомида биринчи ўйингача футболчиларнинг жисмоний ҳолатини эмас, тўп билан муомала ва бошқа жиҳатларини тайёрлаш мумкин. Жисмоний ҳолат ўйинлар ва машғулотлар орқали яхшиланади. Аслида бундай ҳолатларда жамоани тайёрлаш учун вақт қанча кўп бўлса шунча яхши.

Биз эндигина Суперлигани бошлагандик. Олдимизда Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубоги баҳслари бор. Бу ёғига вақт кам, ўз-ўзидан ўйинлар орасидаги кун фарқи ҳам қисқаради. Фикримча бу йил ҳисобидан Ўзбекистон Лига Кубогини ўтказмай турган маъқул. Зеро, Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги орқали Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш мумкин, аммо Лига Кубогининг ғолиблиги ҳеч нарса бермайди. Қолаверса, бу йилдан эътиборан Лига Кубогида қўшни юрт жамоалари ҳам иштирок этиши лозим эди. Бу албатта яхши, бироқ қўшни юртда ҳам ўйин ўтказадиган бўлсак ўз-ўзидан вақт, кун керак бўлади. Бизга ҳозир ўша кунлар етмаслиги мумкин. Яна қайтараман, бу фикрим шу йилнинг ҳисобидан. Бир неча йиллик тажрибадан келиб чиқиб айтаман, жамоа минимум ҳолатда уч кун ўтказиб, тўртинчи кун расмий ўйинда майдонга тушса мақсадга мувофиқ. Аслида учинчи кун ҳам ўйнаса бўлади, фақат бундай айрим қийинчиликларга дуч келиш мумкин.

Европада маошни қанчадир фоизга камайтириш ғояси илгари сурилаётганидан хабарим бор. Бундай гап-сўзлар юртимизда ҳам кезиб юрганини биламан. Мураббий сифатида бунга қарши эмасман. Маошингни қанчадир қисмини шундай қийин кунларда хайрли ишларга ажратиш ёқимли ва кишини хурсанд қилади. Айтганимдек бунга қўшиламан, қўшилганда ҳам тўлиқ қўшиламан, фақат-фақат бунинг учун ойлик олиш керак, олганда ҳам ўз вақтида олиш лозим. Шундагина хотиржам пулингизни хайрли ишларга сарфлайсиз, - дейди Марат Мифтахуддинов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика