Latest news

00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турда майдонга тушмайди  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  1 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  6 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  27 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3

Марат Мифтахуддинов: "Узоқ ўйланишлардан сўнг яна "Локомотив"га қайтишга қарор қилдим" News

Марат Мифтахуддинов: "Узоқ ўйланишлардан сўнг яна "Локомотив"га қайтишга қарор қилдим"

Бунгача "Машъал" мураббийлар штабида фаолият юритиб келган Марат Мифтахуддинов эндиликда Тошкентнинг "Локомотив" клубида бош мураббий Вадим Абрамовга яқиндан ёрдам берадиган бўлди.
Шу мунособат билан у кишидан сайтимиз учун қисқача интервью олдик.

- Биласиз Вадим Карленович билан ўзаро муносабатларимиз доимо яхши бўлиб келган. Абрамов қаерда бўлмасин доим мен билан ҳамкорликда ишлашни маъқул кўради. Яқинда у "Локомотив" бошқарувига ўтганидан кейин ҳам мени яна бирга ишлашга чорлаганди. Бу пайтда "Машъал"да ишлаётганим учун таклиф борасида узоқ ўйлаб кўрдим. Якунда эса темирйўлчиларнинг таклифини қабул қилдим.

- "Локомотив"да олдин ҳам ишлаганман. Клуб жорий мавсум ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Бундай жамоада ишлаш мен учун қизиқарли.

- "Машъал" клуби раҳбарияти билан гаплашиб уларга вазиятни тўғри тушунтирдим ва келгуси фаолиятимни Тошкентда давом эттиришимни маълум қилдим. Улар билан дўстона хайрлашдик. "Машъал"да мен учун ҳаммаси яхши кечаётганди. Лекин юқорида айтиб ўтганимдек ўз олдига улкан вазифаларни қўяётган клубда ишлашни лозим топдим. Бу қароримни газчилар бош мураббийи Александр Хомяков ҳам қўллаб-қувватлади. Бу жамоанинг келгуси фаолиятига омад тилайман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика