Latest news

22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  1 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  54 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  76

Марат Мифтахуддинов: "Рақибнинг кучига тўғри баҳо бермадик" News

Марат Мифтахуддинов: "Рақибнинг кучига тўғри баҳо бермадик"

"Ҳоким Кубоги"нинг 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор фарм" (0:0) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" устози Марат Мифтахуддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

 "Ўйин тенг курашлар остида ўтди, деб ўйлайман. Ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Шунчаки, вазиятлардан фойланилмаганлиги сабабли учрашув дуранг натижа билан якунланди. Бугун рақибнинг кучига етарлича баҳо бера олмаганимиз кўринди. Дурангнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу. Зеро, футболчилар ўйингача ўзини руҳан тайёрлаб олмаса, учрашув давомида буни бажариш мушкул. Бугун ҳам шундай бўлди. Биринчи бўлимни ўзимиз хоҳлагандек ўтказа олмадик. 

Танаффусдан кейин ҳаммаси жойига тушгандек кўрингандики, аммо барибир вазият ижобий томонга ўзгармади. Чунки айтганимдек, баҳс давомида руҳиятни ўзгартириш осон эмас. Аксинча, рақиб "Бунёдкор"дек жамоага қарши тўп сураётганини ҳис қилган ҳолда иштиёқ билан тўп тепди. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашишди. Майдоннинг ҳолати жуда ёмон демаган бўладим. Боиси, қиш мавсуми учун табиий майдонларнинг ҳолати деярли шундай бўлади. Шунчаки, биз бугун ўзимизга ўхшамадик, бунинг натижаси ўлароқ ғалаба қозона олмадик. Бугунги дурангнинг фойдала томонлари ҳам бўлиши мумкин. Яъни, футболчилар кейинги учрашувларда бошқачароқ руҳиятда майдонга чиқишади. Рақибнинг кучига жиддий баҳо беради",- дейди Марат Мифтахуддинов. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика