Latest news

20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  4 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   2 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  3 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  9 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  43 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  12 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  8

Марат Бикмаев: "Сўғдиёна"га қарши осон баҳс кечмайди" News

Марат Бикмаев: "Сўғдиёна"га қарши осон баҳс кечмайди"

“Локомотив ” олий лиганинг навбатдаги тур учрашувини Жиззахда “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади.

"Темирйўлчилар" сафарга йўл олишларидан олдин жамоа етакчиларидан бири Марат Бикмаевнинг фикрлари билан қизикдик.

- Марат, авалламбор, Осиё Чемпионлар лигасидаги ютуқ билан табриклайман. “Сепахон” билан кечган ўйин борасида қандай фикрдасиз?
- Табрик учун раҳмат. Ўйин жуда оғир кечди.Сафардаги учрашув ҳам оғир ўтганди. Ноқулай ҳаво ва кучли ёмғир ўйинимизни қийинлаштирганди. Ўз майдонимизда кечган беллашув ҳам жуда оғир бўлди.Ўйинни кучайтириш мақсадида менинг ўрнимга Жасур Ҳасановни тушуришди ва ушбу қийин баҳсда биз ғалаба қозондик. Мақсадимиз ҳам шу эди.

- Маълумки, "Локомотив" ўзининг навбатдаги учрашувини сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. Ўйин олдидан қандай фикрдасиз?
- Ўйин осон бўлмайди. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониш. Кўпчилик бу учрашувда “Локомотив”нинг ғалабасини тахмин қиляпти. Айтишим мумкин, “Сўғдиёна” ҳам осонлича таслим бўлмаса керак. Жиззах жамоаси бунгача икки бор ютқазди ва "Навбаҳор" билан дуранг ўйнади. Уларга ҳам очко керак. "Сўғдиёна" ҳам майдонга 100% тайёргарлик билан тушади. Биз эса доимгидек ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Энг муҳими бу иштиёқ ва руҳий тайёргарлик.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика