Latest news

07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  29 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2

Марат Бикмаев: "Голларимни отамга бағишлайман" News

Марат Бикмаев: "Голларимни отамга бағишлайман"

Бугун АГМК дарвозасига иккита гол урган Марат Бикмаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Марат, ғалаба билан табриклаймиз. Ўйинни захирадан бошлаш сизнинг кайфиятингизга таъсир қилмадими? Майдонга тушишингиздан олдин мураббийлар сизга нима деди?

- Нега таъсир қиларкан? Ўйинни асосийда бошлайманми ёки захирада фарқи йўқ, кайфият юқори нуқтада бўлади. Мураббийлар штаби менга алоҳида вазифалар юклади. Биз ҳужумдаги фаолликни ошириб, босим қилишимиз керак эди. Умуман олганда, натижадан мамнунман. Қийин бўлди, бироқ жамоа ўйиннинг боришини ўзгартира олди. Ўйинни фойдамизга якунлашга қаттиқ уриндик ва бунга эришдик.

- Совуқ қорли ҳаво ўйиннинг боришига таъсир қилдими?

- Албатта! Бундай совуқда қанча югурсангиз ҳам оёқ музлаб қолади ва чиройли ўйин кўрсатиш қийин бўлади. "Локо"да ҳам АГМКда ҳам шундай бўлди. Бироқ об-ҳаводан нолиб бўлмайди. Қорда ўйнаш қийинми? Қийин! Бироқ профессионал футболчилар барчасини тўғри қабул қилиши керак.

- Ўйинга отангиз келгани қўшимча мотивация бердими?

- Отам кичкиналигимдан ҳар бир қадамимни кузатиб боради. У мени қўллаб-қувватлаган барчадан устун. Отам мен билан нафақат уй ўйинларида, балки бошқа шаҳарларига ҳам боради. Ундан барчасига миннатдорман. Бугунги голларимни унга бағишлайман.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика