Latest news

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  11 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  9 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

Марат Бикмаев гол уришда давом этади! News

Марат Бикмаев гол уришда давом этади!

Хабарингиз бор, кеча “Локомотив” Олий Лига 11-тур учрашувлари доирасида “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлди.

Анчагина шиддатли руҳда кечган беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, кечаги учрашувда “Локомотив”нинг ягона голига жамоа ҳужумчиси Марат Бикмаев муаллифлик қилди. Мазкур гол тажрибали футболчи учун жорий йилги чемпионатимиз доирасида 11-си бўлди. Айни пайтда Олий Лига тўпурарлар баҳсида якка пешқадамлик қилаётган футболчимиз ҳозирга қадар ўтказилган 10 та ўйиннинг 9 тасида рақиблари дарвозасини ишғол этди. Фақатгина “Шўртан”га қарши кечган беллашувда Марат майдонни голсиз тарк этишга мажбур бўлди.

Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, Марат Бикмаев ҳозирча “Локомотив” гол урган ҳар бир учрашувда ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлмоқда. У 11 та голнинг 4 тасини пенальтидан киритишга муваффақ бўлди.



Шунингдек, “Локомотив” сафида ўйнаётган Жалолиддин Машарипов ҳам тўпурарлар пойгасида етакчилар қаторида бормоқда. Маҳоратли футболчи ҳисобида ҳозирча киритилган 5 та гол мавжуд. У шуларнинг биттасини 11 метрли жаримадан киритган.

Яна бир тажрибали футболчимиз Сардор Мирзаев эса 3 бора рақиблари дарвозабонларини ҳафа қилишга эришди. Мурод Бобожонов ҳамда Икром Алибоев ҳисобида 2 тадан гол мавжуд. Темур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев каби ўйинчилар бу йил ҳозирча бир мартадан ўз номини таблога ёзидириб қўйишга эришишди.

Яна бир жиҳат “Локомотив” ишқибозларини хушнуд этиши турган гап. Жамоамиз ҳозирда миллий чемпионатимизда энг сермаҳсул ўйин намойиш этаётган жамоа бўлиб турибди. Қолаверса, энг кам гол ўтказиб юборган клуб ҳам – айнан “Локомотив”дир. Тўплар нисбати бугунга келиб 25-7 кўриниш олган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика