Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  29 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Марат Бикмаев: "Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман" News

Марат Бикмаев: "Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман"

"Қизилқум" - "Локомотив" (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Марат Бикмаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугунги ўйин қийин бўлди, бундай майдонда ўйнаш жуда қийин бўлди. "Қизилқум" ўз майдонида мухлислари олдида ўйнади. Ҳаққоний тарзда ғалабага эришдик. Бугун "Локомотив"нинг сафардаги ўйинлари орасида энг ёмон майдонда ўйнадик. Бироқ улар ҳам шу майдонда ўйнашди, биз ҳам шу майдонда ўйнадик, - дейди "Локомотив" ҳужумчиси.

Бу сафарги голни бошқача нишонладим? Мавсум охирлаб бормоқда, ҳар бир гол жуда муҳим, шу боис голдан қувониб кетдим шекилли (кулади).

Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман. Барчаси мураббийга боғлиқ, захирадан майдонга тушириб ўйинни кучайтириши мумкин. Лекин ҳар доим 90 дақиқа ўйнашга кучим етади. "Алания" сафида ҳар 3 кунда ўйин ўтказардик.

Чемпионлик учун имкониятимиз бор экан охиригача курашамиз, олдимизда турган 3та ўйинда ютишимиз керак. Кейин мусобақа жадвалига қараймиз.

"Пахтакор" сафида чемпион бўлганман. Лекин у пайтда ҳали ёш бўлганим учунми Агамуродов мени кўпинча захирадан майдонга туширарди. Майдонга тушардим ва гол урадим. Таркибимизда Анвар Солиев, Александр Крохмаль ва Бахтиёр Ҳамидуллаев каби ҳужумчилар бор эди.

Ўзбекистонга қайтганимдан сўнг соврин ютишни жуда ҳам хоҳлаяпман. Агар чемпион бўлсак жуда хурсанд бўламан", - дейди Марат Бикмаев.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика