Latest news

08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  0 08:10Анчелотти Бразилия МТЖга мамлакат футболи афсонасини ёрдамчи мураббий сифатида таклиф қилмоқчи  0 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  7 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  19 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6

Марат Бикмаев бу мавсум фақат “Бухоро”га гол ура олмади News

Марат Бикмаев бу мавсум фақат “Бухоро”га гол ура олмади

Олий Лиганинг 2017 йилги мавсуми “Локомотив” жамоаси учун худди бир йил аввалги каби жуда муваффақиятли келди.

Зеро “темирйўлчилар” жамоаси бу йил ўзининг чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олди ва якунда иккинчи марта Ўзбекистон чемпионати олтин медалларига эга чиқди.

“Локомотив”нинг чемпионликни тантана қилишида эса жамоа тўпурари – Марат Бикмаевнинг ҳам хиссаси беқиёс бўлди. Зеро тажрибали футболчи Олий Лига учрашувларида бирин-кетин рақиблари дарвозаларини ишғол этиб, “Локо”га муҳим ғалабаларни тақдим этди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Марат Бикмаев ортда қолган мавсумда Олий Лигада 25та учрашувда майдонга тушди ва 26 марта рақиб дарвозабонларини “хафа қилди”. Агар Бикмаев жароҳат олиб, бир нечта ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлмаганида, балки у 30лик довонни ҳам забт этарди эҳтимол…

Марат Бикмаев 26та голнинг 7тасини 11 метрли нуқтадан киритгани диққатга сазовордир. Яна бир факт: Бикмаев бу йил Олий Лигада “Бухоро”дан бошқа барча клубларга гол уришнинг уддасидан чиқди.


Шунингдек, “Локомотив” сафида бу йил ёш ҳужумчи Мурод Бобожонов ҳам ўзини кўрсатди. “Нефтчи”дан ижарага олинган хоразмлик футболчи мавсум давомида Олий Лигада 7 бор гол киритишга муваффақ бўлди.

Қолаверса, жамоамизнинг моҳир ярим ҳимоячиси, марказда ҳам, қанотда ҳам бирдек фойдали ўйнай оладиган Сардор Мирзаев ҳам 7та гол уришга эришди.

Жалолиддин Машарипов эса 6 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Санжар Шоаҳмедов ва Икром Алибоев 4 мартадан, Тимур Кападзе 3 мартадан муваффақият қозонишди. Ислом Тухтахўжаев, Салим Мустафоев, Садриддин Абдуллаев, Азиз Амонов, Кахи Махарадзе, Олег Зотеев, Диёр Туропов, Саламат Қутибоев ҳамда Олабиран Блессинг Муйива бир мартадан гол киритишнинг уддасидан чиқишди.


Шунингдек, “Локо” томонидан киритилган голлардан 1таси автогол сифатида қайд этилиб, “Қўқон-1912”га қарши баҳсда Мурод Холмуҳаммедов ҳисобига ёзилди.

Умумий ҳисобда “Локомотив” 67та гол урди ва бу борада чемпионатнинг энг сермаҳсул жамоаси бўлди. Жамоамиз ўз дарвозасидан 20та гол ўтказиб юборди. Тўплар нисбати +47!ни ташкил этди.

Шу ўринда яна бир қизиқ факт: Ушбу мавсумда “Локомотив” дарвозасини бир нафар футболчи ҳар икки даврада ҳам ишғол этишнинг уддасидан чиқди. Болқонлик ҳимоячи Аднан Ораховац 1-даврада “Пахтакор” сафида, 2-даврада эса “Динамо” таркибида “Локомотив” дарвозаси томон йўл топа олди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика