Latest news

08:55Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Брайтон»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?   0 08:27Карло Анчелотти ультиматум қўйди  1 08:00Гвардиола кечаги дурангдан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7 07:32Суперлига. Бугун 2-тур учрашувлари якунланади  3 02:18Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Фейха" меҳмонда "Ал Иттифоқ"ни мағлуб этди, Шукуров танаффусда алмаштирилди  1 01:25"Тоттенхем" Тимо Вернерга қизиқиш билдирмаяпти. Футболчи МЛСга йўл олиши мумкин  0 00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  5 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  24 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  6 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  22 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  3 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6

Марат Ауезниязов: "Шўртан" билан тенг ўйин бўлди" News

Марат Ауезниязов: "Шўртан" билан тенг ўйин бўлди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Шўртан" — "Жайхун" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Марат Ауезниязов фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши ўйин гувоҳига айландик. "Шўртан" Про лига жамоаси ҳисобланади. Умуман ўйин жиҳатдан тенглик бўлди. Лекин барибир даражада фарқ кузатилди. Мен жамоамдаги йигитлардан мамнунман. Қиладиган ишларимиз кўп. Ҳужумда камчиликларимиз бор. Мақсадимиз чемпионат ўйинларида муносиб иштирок этиб, Про лигага йўлланма олиш",- дейди Марат Ауезниязов. 


- Гуруҳдан чиқадиган жамоалар орасида "Жайхун"ни кўрамизми? 

- Очиғи билмадим. "Бунёдкор" билан учинчи турдан кейин кўрамиз. 

- Иккинчи бўлимда жамоа фаолроқ ҳаракат қилди. Ўйинни аввалроқ ҳужумкор руҳда бошлаш ўйин натижасига таъсир қилар эдимм? 

- Йигитларга хотиржам футбол ўйнашимиз кераклигини айтгандим. Футболчиларда саросима бор. Бу иккинчи ўйинимиз. Биринчи бўлимдан кейин ҳам босимсиз ҳаракат қилишни таъкидладик. 

- Ўтган ўйинда йўл қўйилган камчиликлардан қайси бири бугун такрорланди? 

- Индвидуал камчиликларимиз кўзга ташланди. Тўпни назорат қилишда, бирга-бир вазиятларда билинди. 

- "Бунёдкор" охирги 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этди. "Жайхун" бу жамоага қарши қандай тайёргарлик кўради? 

- Майдонга тушгандан кейин фақат ғалаба учун ўйнайсиз. 

- Раҳбарият томонидан клубга кубокда натижа қилиш қўйилганми ёки чемпионатда? 

- Тўғриси чемпионатда натижа қайд этиш вазифаси қўйилган. Кубок ўйинларида Про лига, Суперлига жамоалари билан ўйнаяпмиз. Йигитлар ўйиндан-ўйинга ўсишга эришишади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика