Марадона: “Франция ўйлаб топилган пеналти сабабли ғалабага эришди”
17 jul 2018 08:10
News
Марадона: “Франция ўйлаб топилган пеналти сабабли ғалабага эришди”
“Ҳал қилувчи баҳсда Франция ғалаба қозонди, сабаби улар йўқ жойдан ўйлаб топилган пеналти эвазига бу натижага эришишди. Мен тўп Перишичнинг қўлига теккан вазият ҳақида гапиряпман. VAR тизими учрашувнинг адолатли ўтишини таъминлаб бериши лозим эди.
Финал баҳсини кузата туриб ўзимга ўзим: “Диего майдонда сен эмас, бошқа футболчилар тўп тепишмоқда. Мен тўп билан кўпроқ ҳаракат қилардим, ҳозирги ҳолат билан солиштирганди. Мени ҳайратда қолдирадиган футболчилар йўқ. Буюк голлар урадигани ҳам. Ҳа, бизда Неймар, Месси сингари футболчиларни кўришимиз мумкин. Аммо терма жамоада уларга ёрдам бера оладиганлар йўқ. Азарнинг имконияти яхшироқ. Чунки у билан Лукаку, Мертенс сингари футболчилар тўп тепишмоқда. Белгия жуда яхши жамоага эга. Аммо мен уларни ЖЧ ғолиби сифатида кўрмаяпман”, дея Марадонанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Прессбол”.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments