Latest news

09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  11 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  1 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  4 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  0 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  17

Марадона билан суҳбат News

Марадона билан суҳбат

XX асрнинг энг яхши футболчиларидан бири – Диего Марадона эди. Табиийки, унинг юртимизда мухлислари жуда кўп. Ҳаттоки, унинг ўйинларини ёқтиргани учун ўғлига Марадона деб ном берган ҳам бор.
Бу Қашқадарёнинг Муборак туманида 1994 йилда туғилган Марадона Сафаровдир. Отаси Алиев Рашид, онаси эса Оқчаева Дилобар. Оилада иккита фарзанд бор. Синглиси Гўзал Сафарова 1998 йилда туғилган. Марадона эса “Машъал” клуби аъзоси саналади. Бундай ноодатий исм камдан-кам учрайди. Шу боис Муборакда у билан учрашдик.

- Ҳамма учун Марадона Сафаров номи жуда қизиқ. Аввало шу ҳақда тўхталиб ўтсангиз?
- Тўғри, аслида ўзимга ҳам қизиқ туюлади. Дадам шундай ният қилгани учун менга ушбу исмни қўйган. Бу ном мен учун бир томондан яхши, иккинчи томондан қийин. Бунинг ўзига яраша оғирлиги бор. Қандайдир босимни сезиб тураман. Аммо майдонга тушганда ўзимни яхши тарафдан кўрсатгим келади. Ёшлик чоғимда кўча-кўйда кимдир исмимни сўраб қолса, уялиб исмимни айтардим, ҳозир эса ҳаммасига кўникиб кетганман. 

- Вояга етиб, исмингизни англаб етганингизда уни қандай қабул қилгансиз?

- Бу номни оқлашга ҳаракат қиляпман. Дадамнинг орзуси мени футболчи қилиш эди. Унинг ушбу мақсадини рўёбга чиқариш учун ишлаяпман.

- Кўриниб турибдики, дадангиз Диего Марадонанинг ўйинларини ёқтиргани учун сизга Марадона деб исм қўйган. Сиз қайси футболчиларни ёқтирасиз?

- Менга иккита футболчи ёқади – Уэйн Руни билан Месут Ўзил. Масалан, Рунининг майдонда бажараётган ишларини кўриб қойил қоламан. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бирдек ўйнай олади. Ўзилни эса ажойиб паслари мени лол қолдиради.



- Исмингиз Марадона. Қизиқ, нима учун уни ёқтирмайсиз?
- Албатта, у буюк футболчи ва менга ёқади. Аммо ундан кўра Руни билан Ўзилнинг ўйинларини кўпроқ кўрганман.

- Фараз қилинг, сизга машҳур футболчилардан ким биландир кўришиш имконияти бериляпти ва бунда кимни танлаган бўлардингиз?
- Рональдино. Болалигимда унинг ўйинларини, дриблингини кўриб ҳайрон қолардим. Шунинг учун у билан кўришишни хоҳлардим.

- Марадона, ўзингиз учун қайси футболчининг исмини танлаган бўлардингиз?

- Яна Марадонани танлаган бўлардим. Бундан бошқасини ўйлаб кўрмаганман.

- Бу исмга кўникиш қийин бўлганми?
- Ёшлигимда кўникишим қийин бўлганди. Катта бўлгач, ўрганиб кетдим.

- Очиғини айтсам, номингизни биринчи эшитганимда Марадона тахаллус бўлса керак, ҳақиқий номи Мардон деб ўйлагандим...
- Ҳа, кўпчилик шундай деб ҳам сўрашган. Марадона номини тахаллусим дея ҳисоблашарди. Лекин бу менинг ҳақиқий исмим. Ишонмаганлар эса паспортимни ҳам кўришарди.



- Айтиш керакки, исмингиз ноодатий бўлгани учун ижтимоий тармоқларда жуда машҳур бўлиб кетган. Айнан шу йўл орқали анча танилиб кетгансиз. Интернетдаги тармоқлар ёрдамида танилиш сизга ёрдам берадими?

- Менга ҳам интернетда паспортим нусхасини кўрсатишса уялардим. Ҳатто кўпчилик устимдан ҳам кулишарди. Лекин мен бундан хафа бўлмайман. Марадона исми менга ёқади.

- Бу номни оқлаш эса осон эмас...
- Исмимни оқлаш учун фақат ишлашим керак.

- Хоҳлаймизми-йўқми, Марадона бўлганингиз учун айнан Диего Марадонага ўхшаб ўйнашингизни кутяпмиз. Бунинг учун нима қилмоқчисиз?

- Аргентиналик Марадонадек бўлмасам-да, ўзбек футболида ўз ўрнимга эга бўлмоқчиман. Миллий терма жамоада ҳам тўп суришни орзу қиламан.

- “Машъал” клубига қандай келиб қолгансиз?
- Болалигимда кўча футболида ўйнаб юрардим. Менинг биринчи устозим Отажон Авезов. 2006 йили мени “Машъал” академиясига олиб келишди ва шундан бери шу ердаман.

- Бу ерга келганингизда сизни қандай қабул қилишган?
- Бошида айтарли ҳеч ким билмаган, чунки у қадар эътибор беришмаганди. 2007 йили Термизда Ҳоким Кубоги мусобақасида қатнашиб 10 та гол билан тўпурар бўлганман. Жамоамиз эса биринчи ўринни эгаллаган. Шундан кейин менга бўлган эътибор бошқача бўлган. 

- “Машъал”нинг сизга эътибори ортгани исмингиз билан боғлиқмиди ёки ўйинингиз биланми?
- Ўйиним сабаб бўлган деб ўйлайман. Тезроқ “Машъал” сафида ўз ўрнимга эга бўлиб ўйнашим керак. Кейинчалик ўзимни кўрсата олсам “Насаф”да тўп суриш ниятим ҳам бор.



- Нима учун “Насаф”?!
- Билмадим. Бу жамоанинг ўйинларини кўрганимда бошқача бўламан. Қачондир шу клубда тўп сураман деб ният қиламан.

- Сиз 21 ёшдасиз. “Машъал”да эса ёшларга катта эътибор берилади. Шу боис таркибда сиз каби ўйинчилар кўпчиликни ташкил қиляпти. Аммо сиз негадир ҳали ҳам асосий таркибга кира олмаяпсиз...

- Бу нарса мураббийларга боғлиқ деб ўйлайман. Агар асосий таркибга лойиқ бўлсам чақиришса керак. Демак, ҳозирда таркибга кира олмаяпманми, бунинг учун бироз вақтли.

- Фурсати келганда сиз ҳам оилали бўласиз. Сиз ҳам фарзандингизга бирор-бир футболчининг исмини қўйиш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

- Бу ҳақида ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Балки кимнидир исмини қўйишим мумкин. 

- Дадангиздан нима учун Марадона исмини қўйгансиз деб сўраганмисиз?

- Ҳа. 1986 йилги жаҳон чемпионатида Аргентия Англияга қарши ўйнаган. Ўшанда Марадона қўли билан гол урган. Дадам бу ҳақида кўп гапиради ва унинг чинакам мухлиси эди. Шу боис ўғил кўрсам Марадона деб ном қўйишини ният қилган экан. 

- Кейинчалик исмингизни алмаштириш фикри бўлмаганми?
- Жароҳат олган ёки ўйиним яхши чиқмаган пайтларда исмимга нисбатан эътирозларим бўлган. Аммо буни дадамга айтмаганман. Баъзида футболга кириб келганимдан ҳам афсусланганман. Ҳозир эса ҳаммаси жойида.

- Мураббийларнинг эътиборини тортиш учун исмнинг ўзи камлик қилади...

- Тўғри. Икки ойча жароҳат олганим учун даволандим. Барибир ишончни оқлаш учун ҳаракат қиламан.

- Агар сизга Пеле деб исм қўйганда бунга қандай қарардингиз?
- Билмадим. Менимча жуда кулгули исм бўларди. Балки унга ҳам кўникардим. Барибир менга Марадона исми қулай.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
“Футбол Экспресс” газетаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика