Latest news

23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  23 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  123 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4

Мақсуд Ниёзимбетов вафот этди News

Мақсуд Ниёзимбетов вафот этди

Ҳамдардлик билдирамиз.
Қорақалпоғистон Республикаси спорт жамоатчилиги Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, таниқли футболчи ва мураббий Мақсуд Ниёзимбетовнинг 59 ёшида оламдан ўтганлигини қайғу билан маълум қилади.

М. Ниёзимбетов 1958 йилда Нукус шаҳрида туғилди. У 1977 йили Бердах номидаги Қорақалпоғистон давлат университетининг жисмоний    тарбия факультетига ўқишга кириб, “Буревестник” футбол жамоаси таркибида ўйнади. Орадан бир йил ўтгач, 1978 йили Нукус шаҳрининг “Амударё”  жамоасига чақирилди. Ушбу жамоа сафида собиқ иттифоқ чемпионатининг 2-лигасида қатор йиллар тўп сурди. Сўнгра, 1986-1990 йиллар оралиғида “Бетоншик” жамоасида ўйновчи мураббий сифатида фаолият юритди. У футболчилик фаолияти мобайнида бир неча бор Қорақалпоғистон чемпионатининг ғолиб ва совриндори, Кубоги соҳиби бўлди. Шунингдек, олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилигининг кумуш медалини қўлга киритди.

Мақсуд Ниёзимбетов кўп йиллар Нукус шаҳрининг “Орол” жамоаси бошлиғи вазифасини ҳам ўтади. Жумладан, унинг раҳбарлигида бу жамоа  1992-1994 йилларда  Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида иштирок этди.

М. Ниёзимбетов  1994 йили Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерациясининг бош котиби этиб сайланди. Тиниб-тинчимас, фидойи ва жонкуяр бу инсон мазкур лавозимда ўн икки йил мобайнида, яъни 2006 йилгача самарали меҳнат қилди, Қорақалпоғистон Республикасида, хусусан, унинг шаҳар ва туманларида футболни янада ривожлантириш ва оммавийлаштиришга бош-қош бўлди. 2006-2011 йилларда эса Қорақалпоғистон республикаси касаба уюшмалари кўнгилли спорт жамиятига қарашли футбол мактаби директори вазифасини бажарди. Умуман, у қайси лавозимда меҳнат қилмасин, ўз ишига катта масъулият билан ёндошди, бу билан инсонлар меҳрини қозонди.

Тажрибали футбол мутахассиси, юксак инсоний фазилатлар соҳиби бўлган Мақсуд Ниёзимбетовнинг порлоқ хотираси оила аъзолари, шогирдлари, ҳамкасб ва дўстлари ёдида сақланиб қолади.  

Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси,
“Қария” фахрийлар футбол жамоаси.
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика