Latest news

20:44Инфантино Россияни халқаро футболга қайтариш тарафдори эканини билдирди  0 20:33Назорат учрашуви. "Қизилқум" Анталияда Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  1 20:05"Барселона" етакчиси бугунги ўйинни ўтказиб юборади  2 19:43Эрон чемпионати. "Персеполис" қийин ғалабага эришди, Ўрунов 86 дақиқа, Сергеев тўлиқ ўйнади  0 19:19МЮнинг янги мураббийи Рэшфорднинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 18:57"Машъал" "Динамо" устидан ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 18:40Расман: Виталий Левченко — "Истиклол" бош мураббийи  9 18:27"Динамо" Россия, Арманистон ва Қозоғистоннинг кўп карра чемпионларига қарши ўйин ўтказади  4 18:09Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Андижон" U-21'да йирик ғалаба, "Нефтчи" U-21'да жанговар дуранг  0 17:47Владимир Родич: "Легионер футболчилар жамоага кўпроқ фойда келтириш учун олиб келинади"  1 17:21Луиш Нани "Навбаҳор"га қарши майдонга чиқиши мумкин  5 16:59Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойни йирик ҳисобда таслим қилди  6 16:32"Пахтакор" "Қайрат", "Петрокуб" ва бошқа жамоаларга қарши баҳс юритади  4 16:24Тошкентда "Чемпионлар йиғини" халқаро ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади  6 16:04Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди  8

Мақсади улуғ, медиаси қуруқ News

Мақсади улуғ, медиаси қуруқ

2021 йил февраль ойида клубларимизнинг матбуот хизматига нисбатан муносабати ҳақида мақола ёзган эдим.

Қўшиқнинг фонограммаси яхшими ёки жонлиси?!

Орадан йиллар ўтса ҳам муаммо ҳамон актуал бўлиб қолмоқда.

"Бунёдкор" клуби ўтган йил Суперлигада қолиш учун катта пул сарфлади. Янги мавсум учун ҳам яхшигина трансферларга қўл урмоқда. Клуб бўлажак мавсумда мавқеини тиклаш учун яхшигина сармоя киритмоқда.

Лекин, ўтган йили ҳам, бу йил ҳам "Бунёдкор"дек катта клубнинг матбуот хизмати ночор аҳволда. Масалан, клубда фотограф ҳам, фотоаппарат ҳам йўқ. Ўзим фото билан ҳам ишлаганим учун менга бу жабҳадаги муаммо яққолроқ кўринади. Қандай қилиб бундай клубда на фотограф, на фотоаппарат бўлмаслиги мумкин?

Клубнинг ҳар қадамини ёритиб борадиган матбуот котиби ҳар сафар бошқа фотографлардан илтимос қилиб расм сўрайди. "Бунёдкор" матбуот хизматидагилар бошқа фотографлардан илтимос қилиб расм сўраб юриши клуб учун жуда уятли ҳолат. Идеалда исталган клуб бундай ҳолатни иснод деб қабул қилиши лозим.

Барака топгурлар, бюджетдан озгина маблағни матбуот хизматини ривожлантиришга ҳам сарфланглар. Бу фақат "Бунёдкор"га эмас, ҳамма клубларимизга тегишли.


Матбуот хизматида етарлича ходимлари йўқ клубларимиз кўп, баъзиларида ходим бўлса ҳам етарли техника олиб берилмаган. Матбуот хизматидагилар ҳам одамми деган шиорга амал қилишни тўхтатмасак бу ҳол ўнгланмайди.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика