Latest news

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

МАҚОЛА. Деҳқон оиласида туғилган, болалигида имзо қўйишни машқ қилган, позитив инсон — Дани Алвес ҳақида News

МАҚОЛА. Деҳқон оиласида туғилган, болалигида имзо қўйишни машқ қилган, позитив инсон — Дани Алвес ҳақида

Бугун дунёнинг энг кучли ва тажрибали ҳимоячиларидан бири бўлган, май ойида 37 ёшни қарши олган Дани Алвес ҳақида сўз юритамиз.

Таржимаи ҳол

Дани Алвес — ҳимоячи позициясида ўйнайдиган бразилиялик футболчи. Спортчи Бразилия миллий терма жамоаси манфаатларини ҳимоя қилиб келади, шунингдек, у замонавий футболнинг машҳур жамоаларида ўйнаган. Дани "Барселона", ПСЖ, "Ювентус" клублари билан ҳамкорлик қилган ва унвонларга бой, юлдуз футболчи сифатида фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Болалик ва ёшлик йиллари

Даниэл Алвес да Силва 1983 йил 6 май куни Бразилиянинг Жуазейру шаҳарчасида деҳқон оиласида туғилган. Улар ўз ватанларидаги аксарият фуқаролар сингари камбағалчиликда яшашган. Дани жуда серҳаракат бўлиб, болалигидан кўчада тўп тепиб улғайган. У профессионал футболчи бўлиш, миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш орқали оиласига ёрдам беришни орзу қилган. Дани болалигида ҳатто дастхат қўйишни машқ қилиб борган.

Унинг имзоси

Молиявий қийинчиликлар сабабли бола отаси билан ишлашга мажбур бўлди. Тўрт ёшидан бошлаб, у катта Алвесга Салитра далаларидаги ишларда ёрдам берди. Йигитчага омад кулиб боқди: отаси футболни шунчалик севардики, ўз жамоасини йўлга қўйган ҳолда омадини синаб кўришга қарор қилди ва ўз жамоасини ташкил қилди. У ўн ёшли ўйинчиларни бир жамоага йиғди.

Дани отасининг жамоасида ўйнашни бошлади, дастлаб вингер сифатида ҳаракат қилди. Мураббий ўғлининг имкониятларини бошқа томонга йўналтириш яхшироқ, деб ўйлаб, унга ҳимоячи позициясида ривожланиш имкониятини берди. Ёш Дани зарур нарсаларга эга бўлиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотди ва бўш вақтини машғулотларга сарфлади.

Шахсий ҳаёти

2005 йилнинг 1 январида ёш футболчи учун муҳим воқеа содир бўлди: унинг ҳаётига Динора Сантана кириб келди. 2008 йилда қиз расмий равишда спортчининг рафиқасига айланди. Улар икки фарзандли бўлдилар - Даниэль ва Витория. Эр-хотиннинг шахсий ҳаётлари узоққа чўзилмади ва 3 йилдан кейин ажрашишди. Эр-хотин ажралиш сабабини ошкор қилишмади, аммо Алвес хиёнат қилишда гумон қилингани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Оиладаги келишмовчиликларга қарамай, Динора ва Дани болалар учун дўстона муносабатларни сақлаб қолишга муваффақ бўлишди. Аёл собиқ турмуш ўртоғининг агенти сифатида ишлашни давом эттирди ва футболчинининг фаолияти бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. У ҳатто спортчи жароҳат олганида унга чин дилдан ғамхўрлик қилди. Алвеc ҳам ўз ўрнида ўзини яхши ота сифатида кўрсатди, кўп вақтини ўғли ва қизи билан ўтказди.

2017 йилда футболчи яна бир бор уйланди. Унинг янги рафиқаси испаниялик модел Жоана Санс бўлди. Севишганларнинг тўйи махфий равишда ўтди. Тўй оқшоми оролда ўтказилди, унга махсус меҳмонлар таклифнома орқали киритилди.

Дани Алвес ва Жоана Санс

Футбол

Дани Алвес катта футбол йўлидаги илк қадамини Бразилиянинг "Жуазейру" клуби академиясида қўйди. У ғоят ғайратли ва ғалабаларга чанқоқ эканлигини намойиш этиб, ёшлар жамоаси манфаатларини муносиб ҳимоя қилди. Спортга кириб келган футболчининг потенциалини "Баия" клуби менежерлари пайқаб қолишди ва 2001 йилда унга шартнома таклиф қилинди. Данинг дебют мавсуми муваффақиятли ўтди: йигит ўз таржимаи ҳолини футбол билан боғлашга қарор қилиб, касб танлашда адашмаганлиги маълум бўлди.

Унинг имкониятлари "Севилья" скаутлари томонидан юқори баҳоланди. Аввалига футболчи 6 ойга ижарага олинди. 2003 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия ёшлар терма жамоаси таркибида қатнашгандан сўнг, Дани клуб томонидан доимий ҳамкорлик шартномасини қабул қилиб олди. Ушбу даврда кўплаб мутахассислар спортчининг истеъдодини юқори баҳоладилар. Унинг майдонда ўйнаш услуби футбол мухлислари ва турли клублар раҳбарларининг эътиборини тортди. Дани тезлик, аъло даражадаги техника ва ёрқин жамоавий ўйинни намойиш этди.

2003 йилдан 2004 йилгача у "Севилья"нинг асосий таркибида ўйнади. Клуб билан Суперкубок ва Испания кубоги, шунингдек, Европа суперкубогини ютди. Ўзининг севимли жамоаси "Барселона"дан таклиф олмасдан олдин УЕФА кубогининг икки карра ғолибига айланди. У ёшлигида буни фақат орзу қила оларди. Янги жамоа футболчининг истеъдоди ва салоҳиятини очиб берди. Бунга мураббий Хосеп Гвардиола ҳам беминнат ёрдам берди. У туфайли Дани клубнинг энг машҳур ҳимоячисига айланди. Футболчининг даражаси юқори эканлигини унинг статистикаси бемалол тасдиқлайди.

Даниэлнинг "Барса"га ўтиши клуб учун 35,5 миллион еврога тушди, бу бугунги кунда ҳам ҳимоячини сотиб олиш учун жуда катта сумма ҳисобланади. Жамоага шунчаки ҳимоячи керак эмасди, шу боис танлов тўғри бўлгани шубҳасиз. Дани жуда ақлли, майдонда вазиятни назорат қила оладиган ва рақиблар учун кутилмаган қарорларни қабул қила оладиган ўйинчи эди. Алвес биринчи мавсумда жамоанинг бир бўлаги сифатида Испания кубоги ва Чемпионлар Лигасини ютди. "Барселона"даги фаолияти давомида у ўз омборига 23 кубокни қўшиб қўйди. 388 учрашувда 21 та гол урди. Бу даврларда Данининг асосий шериги ва дўсти Лионель Месси эди.

Клубдаги фаолиятининг энг юқори чўққисида ҳимоячи жамоани тарк этишга қарор қилди, бироқ унга шартномани узайтириш таклиф қилинмади. Орада футболчи ва Испания солиқ идоралари билан тушунмовчилик келиб чиққани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

2016 йилдан 2017 йилгача футболчи "Ювентус" манфаатларини ҳимоя қилди. У мавсум давомида жами 33 учрашув ўтказиб, 6 та гол урди. Даниэл Италия кубогини ютди ва Чемпионлар Лигасининг финалчисига айланди. Алвес жамоадан кетишига сабаб маъмурият билан тушунмовчилик эканлигини яшириб ўтирмади. Ўша пайтда унга кўплаб клублар даъвогарлик қила бошлашди.

2017 йилда бразилиялик "Париж Сен-Жермен" сафини тўлдирди. ПСЖга эркин агент сифатида кўчиб ўтган футболчи биринчи мавсумдаёқ клуб билан мамлакат ғолиби бўлди. Шунингдек, Лига кубоги ва Франция суперкубогини ютди. 36 ёш бўлишига қарамасдан, Дани "бутсаларини михга илиш" ҳақида ўйламади ва юқори даражада ўйнашни давом эттирди.

Дани Алвеснинг Бразилия терма жамоасидаги дебюти 2006 йилда амалга ошган. Бир йил ўтгач, Бразилия термаси сафида Аргентинани мағлуб этиб, Америка кубогига эришди. Футболчи гарчи захира ўйинчиси сифатида таклиф қилинган бўлса-да, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. Уйдаги Жаҳон Чемпионати Данини жамоанининг асосий таркибига қўшилишига сабаб бўлди, аммо тез орада у яна захирада ўтирди.

Алвес 2018 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашувчилар рўйхатида бор эди, бироқ Россияга бора олмади. Ҳимоячи Франция кубоги финалида жароҳат олгани туфайли мусобақани ўтказиб юборди.

Дани Алвес ҳозир

Даниэл футболчилик фаолиятини давом эттириб келмоқда. 2019 йилда у Америка кубогида Бразилия терма жамосини сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. Турнир якунида Алвес энг яхши футболчи деб топилди. Дани ҳозирда "Сан-Паулу" клубининг аъзоси бўлиб, унга 2022 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилинган. Футболчининг йиллик маоши - 4,2 миллион евро.

 ФИФАнинг 2020 йилдаги рейтингида Дани 82-ўринга жойлашган.

Алвеснинг шахсий Инстаграм аккаунти бор, шу орқали мухлислар ўйинчининг кундалик ҳаёти қандай кетаётганини кузатиб боришлари мумкин. Кўпинча Дани ўз рафиқаси билан тушган суратлари, янгиланган соч турмаги ёки ўзига хос кийиниш услуби фотосуратларини юклаб боради. Спортчи ёрқин ранглар ва бренд маҳсулотларини афзал кўради.

Данининг бўйи - 173 см, оғирлиги - 64 кг

Ютуқлари

2001 - штат чемпиони 

2003 - ёшлар ўртасидаги ЖЧ ғолиби 

2006, 2007 - Испания кубоги соҳиби

2008/2009, 2009/2010, 2010/2011, 2012/2013, 2014/2015, 2015/2016 -  Испания чемпиони 

2008/2009, 2010/2011, 2014/2015 - УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби 

2009, 2013 - Конфедерациялар кубоги эгаси

2009, 2011, 2015 - УЕФА Супуркубоги соҳиби

2016/2017 - Италия чемпиони

2017/2018, 2018/2019 - Франция чемпиони

2017, 2018 - Франция Суперкубоги соҳиби

2019 - Америка Кубогининг энг яхши ўйинчиси

Қизиқарли фактлар

- Бразилиялик 2014 йил 27 апрелда юз берган нохуш ҳодисага аралашди. "Барселона"нинг "Вильярреал"га қарши ўйинида мухлис Алвес томонга банан ташлаб, ирқчиликка мойиллигини кўрсатди. Дани бу вазиятдан ҳазиломуз ҳаракатлари билан чиқиб кетди: мева пўстини арчиб, уни еб юборди. Кейинчалик бу ижтимоий тармоқларда глобал флеш-моб бошланиб кетишига сабаб бўлди. Футболчилар ҳамкасбини қўллаб-қувватлаш учун банан билан суратга тушишди ва ирқчиликка қарши чиқишди.

- Дани Алвеснинг энг яхши дўсти ПСЖ ҳужумчиси Неймар эди. У дўсти билан биргаликда кўпинча футбол майдонида ғалаба рақсини ижро этарди.

- "Барселона" собиқ футболчиси ўз қўллари билан бирор нарса яратишни хуш кўради. У бўш вақтларида боғдорчилик ва пазандалик дурдоналарини яратади.

- Алвес дунёнинг энг кўп татуировкага эга футболчилари рўйхатига киритилган. Тасвирлар спортчи танасининг барча қисмларида бор. Уларнинг аксарияти фалсафий қарашларга эга.


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика