Latest news

09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  1 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  9 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1

Мақола. "Челси"ни кучайтириши мумкин бўлган беш нафар марказий ҳимоячи News

Мақола. "Челси"ни кучайтириши мумкин бўлган беш нафар марказий ҳимоячи

"Кўклар"нинг ҳимоясини кимлар кучайтира олади?

Хабарингиз бор, "Челси" анчадан бери ўтиш даврини бошдан кечиряпти. Мураббийлар, фалсафа, услуб ва албатта, жамоа футболчилари ўзгариб бормоқда. Ҳозир ёш Фрэнк Лэмпард бошчилигидаги жамоа тезкор ва чиройли футбол ўйнамоқда, аммо ҳимояда барқарорлик йўқ – айниқса, бошқа клублар билан таққослаганда. Ҳимоя марказида Антонио Рюдигер, Андреас Кристенсен, Курт Зума ва Фикайо Томори бор – уларни кучли марказий ҳимоячилар дейиш қийин.

Қуйида "Челси" сотиб олиши мумкин бўлган 5 та марказий ҳимоячини тақдим этамиз:


Самуэль Умтити

Сўнгги йилларда "Барселона"нинг асосий ўйинчисига айланган, жаҳон чемпиони Самуэль Умтити мураббий Кике Сетьен билан ишлай олмаяпти ва эндиликда унинг жамоадан кетиши ҳақидаги гаплар қулоққа чалиняпти. Ҳозир каталонияликлар ёш Рональд Араухони афзал кўришмоқда ва албаттаки, Умтити бундан норози.

Ишончли, тезкор ва кучли ўйинчи лондонликлар учун жуда мос келади. Айтганча, у чапақай, "Челси" марказий ҳимоячиларининг аксарияти ўнг оёқда тўп тепишади. У 26 ёшда ва ғолиблик руҳига эга. Эҳтимол, бу "Челси" учун энг яхши вариант.


Габриэл Магальяйнс

Унга "Арсенал" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда ва уларнинг эътибор қаратишлари бекорга эмас: Габриэл Магальяйнс ёки шунчаки Габриэл - идеал замонавий ҳимоячидир.

Ақлли, тактик жиҳатдан моҳир ва қатъиятли, у ҳозир "Лилл"да порлаяпти. Ушбу мавсумда 30 та учрашувда майдонга тушди ва бу билан фахрланишга сабаб бор: ўртача ҳисобда битта "блок", бир ўйинда ўртача 1,7 марта тўп олиб қўйиш ва ҳар бир ўйин учун 3,3 марта тўпни ҳимоядан узоқлаштириш.

Габриэл ҳали ёш – у бор-йўғи 22 ёшда. Умуман олганда, "Челси" ёш Лэмпард билан бу каби иқтидорларни, айниқса, кучли лигаларда аллақачон ўзини намоён қилганларни жалб қилиши осонроқ кечади ва идеал "юриш" бўлади.


Натан Аке

Агар сиз миш-мишларга қулоқ тутсангиз, "Челси" академияси битирувчиси Натан Аке аллақачон ўз клубига "қайтган".

Кўпчилик худди маҳаллий тарбияланувчилар Рис Жеймс, Тэмми Абрахам ва Мэйсон Маунт сингари Акенинг ҳам қайтиб келишидан хурсанд бўлган бўларди. 

Аке "Челси" учун энг хавфсиз вариант бўлиб кўринади, сабаби футболчи аллақачон Премьер-лига билан яхши таниш ва ҳеч қандай муаммосиз клуб сафига қўшилиб кета олади. Қўшимчасига у чап қанотда ҳам ўйнаши мумкин. 

Нидерландиялик пас бериб ўйнаш, тўпни рақибдан олиб қўйиш ва рақибнинг ҳаракатларини олдиндан тўғри баҳолай олиши билан мақтана олади. Агар "Борнмут" қарши бўлмаса, Натан "Челси" учун шубҳасиз, муносиб вариант.


Калиду Кулибали

Ёш ҳимоячи варианти ёмон эмас, лекин "Челси"да дарҳол тажрибали футболчини олиб келиш имконияти ҳам бор, аслида. Масалан, Калида Кулибали. Ҳозирги кунда уни ван Дейк ва Варан даражасидаги ўйинчи ҳисоблашади.

29 ёшли сенегаллик деярли адашмайди. У кучли, иккинчи қаватда зўр ўйнайди ва бутун жамоанинг ўйинига ўз таъсирини ўтказа олади. Бошқача айтганда, у шунчаки ҳимоячи эмас – етакчи, тажовузкор ва техник қобилияти юқори ўйинчи.

Агар кимдир "Челси" ҳимоясидаги тартибсизликларни нормаллаштира олиши керак бўлса, бу айнан Кулибали даражасидаги футболчидир.


Льюис Данк

Илгари Льюис Данкнинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги хабарлар тарқалган, аммо ўшанда "Брайтон" сардори севимли жамоасини тарк этишга шошилмаган. Айни пайтда инглиз футболчиси лигадаги энг яхши ҳимоячилардан бири бўлиб, унинг нархи -"атиги" 50 миллион фунтга тенг.

28 ёшли ҳимоячи ҳеч қачон топ клубларда ўйнамаган, бироқ унинг Премьер-лигадаги иштиёқи ва ишончлилиги "Челси"нинг янги етакчиси бўла олишига умид бермоқда.


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика