Latest news

01:01ЕЧЛ. "Реал Мадрид" "Зальцбург"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  19 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ПСЖ меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  15 00:37Нима? Саудияликлар Винисиус учун "Реал"га 350 млн евро таклиф қилишмоқчи!  4 00:21"Арсенал" – "Динамо Загреб", "Милан" – "Жирона" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари аниқ  0 23:39"Барселона" икки нафар асосий ўйинчиси билан 2030 йилга қадар шартнома имзолайди  0 23:05Европа лигаси. Сульшернинг дебют ўйинида "Бешиктош" "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 22:41Рафинья Ла Лигадаги ҳакамлик ҳақида: "Ўйлаётган нарсамни гапирадиган бўлсам, бошқа бу ерда ўйнамаслигим мумкин"  13 22:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси назорат ўйинида Қатарга мағлуб бўлди  21 21:47Уилфрид Заҳа МЛС клубига ўтди  2 21:24ОКМК назорат ўйинида "Урал" билан дуранг ўйнади  0 21:05Максим Шацкихнинг ёрдамчилари "Пахтакор" академиясида иш бошлади  12 20:44Футзал. Марказий ўйинда ОКМК "Оил Стар"га 7 та гол урди, "Сурхон" "Пахтакор"га 5 та урди  0 20:32Расман: Драган Черан “Насаф”га қайтди  13 20:03Расман: Тимур Кападзе - Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи!  255 19:54Эшитдик-да! "Локомотив" билан 10 декабрь куни шартнома тузган футболчи жамоани тарк этди  3

Манзилимиз шу экан... News

Манзилимиз шу экан...

Нима дейишни ҳам билмайсан киши. Ҳаммаси ўз қўлимизда эди, биров "мушугимизни пишт" демаётган бир паллада...
Ҳозир ҳамма эҳтиросга берилган пайт. Нега унақа, нега бунақа. Футболимизни яхшилаб элакдан ўтказиб олмасак, йиллар давомида мана шундай эҳтиросга берилиб юраверамиз.

Саудия Арабистони билан бўлиб ўтган ўйиндан кейин "Ҳеч кимнинг осмонга чиқишга ҳаққи йўқ, шунингдек..." деган мақолани чоп этган эдик. Мақоладаги қуйидаги жумлаларни яна бир бор эслатиб юборсак.

"Шораҳмедовнинг ҳам устидан кулаверишни бас қилинг. Етар балки? Нима учун аввалги ўйинда Муҳаммадиев тушсин дедим? Муҳаммадиев ҳужумкор футбол учун мос ҳимоячи. У рақиб жарима майдончаси ичида ҳам хавфли. Саудия Арабистони билан ўйинда бизга ғалаба жуда ҳам муҳим эди ва бунинг учун терма жамоамиз сафида ҳужумга мойил бўлган футболчилар майдонга тушишлари керак бўларди. Бундай вазияда Шораҳмедовдан "Насаф" ҳимоячисининг устун томони бор. Аммо натижани ушлаш, иккинчи рақамда ҳаракат қилиш керак бўлган пайтда Шораҳмедовнинг имконияти ва тажрибаси катта".

2013 йили Жанубий Кореяга ютказиб қўйганимизда шундай мазмунда мақола чиққан эди:
"Шораҳмедовни қўллаб-қувватлайлик. Бизда яхши ўйинчилар кўп эмас-ки, биргина хато билан уни ер билан битта қилсак. Жўраевни ёдга олайлик, мана бир неча йиллардан бери ўзига кела олмаяпти".

Босим остида қолган ҳимоячи охир оқибат мана захира футболчиси қаторига тушиб қолди. Икки йиллик эхтиросларимиз натижасида бугун гол ўтказдик.

Бугун Муҳаммадиев томонидан йўл қўйилган қўпол хато терма жамоамизни ортга қайтишга мажбур қилди. Аксига олиб катта мусобақадаги дебютидан бўлса керак, кейинги дақиқаларда ҳудди ўзига ўзи савол бериб юргандек кўринди. Ўзини қўлга олиши қийин бўлди ва биз 10 киши қолдик. Бу ўйинда мураббий эмас, футболчилар ютқаздилар. Бўлиб ўтган 4та бўлимда ҳам футболчиларимизда гол уриш учун 100 фоизли имкониятлардан бир нечтаси бўлди. Бечора Нестеров жамоамизни қутқаравериб чарчаб кетди. Аммо бизнинг футболчиларда бир зарба билан тўпни дарвоза тўрига тиқиб юборадиган қобилият йўқ. Бугунги тезкор футболда голлар бир зарба билан рақиб дарвозаси тўридан жой олади. Рақиб ўйинда тўлиқ устунликни қўлга олмади. Бир хил ўйин эди, биз ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган ўйин эди. Футболчиларни кўзи ёнмади эмас, ёнди, чақнади. Аммо боримиз шу, бўлди!

Ўйиндан кейин ҳамма, футболчилардан тортиб мураббийларимизгача Муҳаммадиевни тинчлантиришга уриндилар. Ҳозир ҳаммага қийин, ўзбек футболига бефарқ бўлмаганлар борки, уларнинг бари аламини кимдан олишни билмаяпти. Шуҳрат энди ўзига келиб олиши керак, агар мухлислар томонидан унга ҳам босим бўлса, яна битта футболчини йўқотганимиз қолади. Уни қўллаб-қувватлашимиз керак энди.

Ғолиб таркиб ўзгармайди дейдиганлар ҳам кўп, КХДРни мағлуб этган таркиб ўзгармади ва Хитойга имкониятни бой берилди. Энди Жепаровни талаб қилишяпти, кеча қария деб талқин қилаётган эдик. Гапирса гап кўп, агар гапни қисқа қиладиган бўлсак, асабни асранг. Оилангизга кераксиз.

Суратга эътибор қаратишингизни истар эдим. Қосимов ҳақиқатдан истади, қўлидан келганини қилди. Ҳозироқ ариза ёзишга тайёр. Аммо атроф тоза эмас экан, бари бефойда!

Асабий фикр қолдираётганлар диққатига, илтимос кераги йўқ. Шу кунни унутинг, "комент"дан ҳеч қандай иш чиқмайди. Бизни ҳам тўғри тушунинг.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика