Latest news

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  0 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  3 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  21 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  9

Мануэль Янцер: "Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлса бажонидил ўйнардим" News

Мануэль Янцер: "Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлса бажонидил ўйнардим"

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Мануэль Янцер ҳақида эшитганмисиз?

Янцернинг отаси томондан қариндошлари Ўзбекистонда туғилган. Айни пайтда футболчи Германия учинчи Бундеслигасида Брауншвейгнинг "Айнтрахт" клубида тўп тепмоқда. championat.asia сайтининг Германиядаги мухбири Мирон Гойхманн Янцер билан интервью ташкил қилди.

- Мануэль, Ўзбекистонда сизни "ўзимиздан" деб айтишади. Бу мамлакат ҳақида қандай фикрдасиз?

- У ерда мен ҳақимда билишларидан хурсандман. Ота-онам Германияга Ўзбекистондан кўчиб келишган, бу уларнинг Ватани, Ўзбекистонда катта акам туғилган. Ўзим Германияда туғилган бўлсам ҳам, Ўзбекистон мен учун қадрли юрт. Ота-онам яшашган Чирчиқ яқини ҳақида кўп гапириб беришарди. У ерда фақат бир марта бўлганман. Аммо ўшанда анча ёш эдим ва кўп нарсани эслай олмайман. Ўзбекистонга яна боришни орзу қиламан.

- Сиз фуқаролик олиб, Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашингиз ҳам мумкин.

- Балки. Сўнгги пайтларда жароҳатлар гирдобида қолиб кетдим ва ўзим истагандек ўйнай олмаяпман. Аммо ҳозир тўлиқ тайёр бўлдим. Соғлигим билан муаммо бўлмаса ва Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари мени чақиришса, албатта хурсандчилик билан ўйнардим.



- Демак, Ўзбекистон терма жамоасини кузатиб бораяпсизми?

- Айни пайтда жамоани машҳур Эктон Купер бошқараётганини биламан. Осиё Кубогидаги бир нечта ўйинларни томоша қилдим. Аммо терма жамоа аъзолари Европада деярли ўйнашмайди ва уларни у қадар яхши билмайман.

- "Штутгарт" клуби тарбияланувчисиз ва ўз пайтида Германия ўсмирлар терма жамоасида ўйнагансиз...

- Ҳа, бу тўғри. "Оберкохен" болалар футбол мактабига борганман. У ерда мени "Штутгарт" мураббийлари чақиришган. Германия U-17 терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлганман. Кейинчалик Германия миллий терма жамоасида ўйнаб кетишимга жароҳатлар халал берган. Шу кунга қадар "Штутгарт-2", "Хейденхайм", "Хольстен Киль" клубларида ўйнадим. Бу мавсум Брауншвейгнинг "Айнтрахт" клубига кўчиб ўтдим. Ҳозир бу клуб учинчи Бундеслигада ўйнаяпти. Қишки трансфер ойнаси вақтида жамоа анча кучайиб олди. Мен фақат захирадан майдонга тушаётгандим, фақат сўнгги турда асосий таркибда ўйнадим.



- Сиз жуда ҳам кулгули видео "қаҳрамони"га айландингиз...

- Ҳа, кутилмаган ҳолат бўлди. Ўзим 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмадим, кейин шеригим тепган тўп менга тегиб майдонни тарк этди. Аммо муҳими ўша баҳсда очко қўлга киритдик. Голларни эса ҳали кўп ураман.



 



- Сабаби ҳужумкор ўйнчисиз...

- Ҳа, одатда чап қанот ярим ҳимоясида ўйнайман, баъзида ҳужумда. Шундай экан рақиб дарвозаси олдида ҳужум ташкил этиш ва гол уриш менинг асосий вазифам.


Мирон Гойхман суҳбатлашди

Rating: +116   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика