Latest news

22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  3 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  13 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257

Манчини терма жамоа ва турнир фаворити ҳақида гапирди News

Манчини терма жамоа ва турнир фаворити ҳақида гапирди

"Менга жамоадаги муҳит ёқади", — дейди Италия билан қаторасига 27 ўйинда мағлуб бўлмай келаётган мураббий.

Роберто Манчини терма жамоани 2018 йил май ойида жамоа таназзулга учраётган пайтда қабул қилиб олди.


60 йил ичида Италия терма жамоаси илк марта Жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқа олмади, шунингдек, Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонганидан сўнг, Манчини бошчилигидаги италияликлар кетма-кет бешта ғалабасиз учрашув ўтказдилар, шулардан иккитасида итальянлар имкониятни бой беришди.


Шундан буён Италия терма жамоаси 27 учрашувда мағлуб бўлмади. Агар Манчини шогирдлари ЕВРО-2020 гуруҳ босқичида Туркия, Швейцария ва Уэльс билан урашувларда рақибларига ютқазмаган ҳолда ушбу серияни 30 учрашувга етказса, мутахассис Витторио Поззо 1930 йилларда бошқарган "Скуадра Адзурра"нинг мағлубиятсиз 30 ўйинлик натижасини такрорлайди.


Саралаш босқичида италияликлар ўн учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Жамоа саккиз ғалабали серия билан ЕВРО-2020'нинг финал босқичига етиб келди. Манчинининг рўйхатидан Федерико Кьеза сингари ёш футболчилар ҳам, Жоржио Кьеллини каби фахрийлар ҳам ўрин олган. UEFA.com билан суҳбатда Манчини жамоа таркиби ва гуруҳдаги рақиблари тўғрисида фикр билдирди ҳамда жума куни Туркияга қарши илк ўйинда ўз мухлислари қаршисида майдонга чиқишни орзиқиб кутаётганини тан олди.


Таркиб ҳақида


Менга жамоада ҳукмронлик қиладиган муҳит ҳамда ёш футболчиларнинг қисқа вақт ичида нималарга қодир эканлигини намойиш этаётгани ёқмоқда. Бунга қисман тажрибали ўйинчиларнинг ёрдами сабаб бўлди. Баъзида футболчиларга тажриба ошириш учун кўпроқ вақт керак бўлади, аммо ёшлар тезда ўрганишмоқда ва аллақачон уларнинг маҳорати сезиларли даражада яхшиланган. Улар ҳали ёш бўлгани учун бундан-да юксалиши мумкин.

Гуруҳдаги рақиблар ҳақида

Биз қийин гуруҳдамиз. Бундай турнирларда кучсиз жамоаларни топиш жуда қийин. Барча учрашувлар оғир кечади. Қуръадан кейин гуруҳ оддий туюлиши мумкин, аммо бугунги футбол жуда ўзгарган. Ҳозир ҳар бир жамоа тактик, техник ва жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга. Бу гуруҳда бизга осон бўлмайди.

Туркия кучли жамоа. Улар жисмоний ва техник жиҳатдан кучли ўйинчиларни бирлаштирган. Турклар сезиларли ютуқларга эришдилар. Худди шу сифатларни Швейцария ва Уэльс учун ҳам қўллаш мумкин.

Потенциал жиҳатдан энг қийин рақиб

Юқорида таъкидлаганимдек, турнирда кўплаб номдор жамоалар бор. Агар бирортасини айтишим керак бўлса, эҳтимол Францияни танлаган бўлар эдим, чунки улар амалдаги жаҳон чемпиони. Французлар ЖЧ-2018 ғолиби бўлганида таркиб ёш жамоадан иборат эди, шунинг учун улар ҳозирда янада кучлироқ. Менимча, улар билан фақат финалда учрашишимиз мумкин. Умид қиламанки, ҳал қилувчи баҳсда ушбу мамлакат вакиллари билан тўқнашамиз.

Томошабинлар ҳақида

Турнирда мухлисларнинг ўрни жудаям муҳим. "Олимпико"га 70 минг томошабин ташриф буюрса, жуда соз бўларди. Мен у ерда 1990 йилда Жаҳон чемпионатида ўйнаганман — ўшанда мухлисларнинг борлиги ўзгача жозибали эди. Ҳозир барчаси бироз бошқача: мухлислар саноқли, лекин уларнинг ҳузурида ўйнаш мароқли.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика