Latest news

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

Манчини: “Балотелли “уйқу”дан уйғониб, ўзининг бор иқтидорини намойиш этишига умид қиламан” News

Манчини: “Балотелли “уйқу”дан уйғониб, ўзининг бор иқтидорини намойиш этишига умид қиламан”

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчинининг ҳужумчи Марио Балоетлли ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

55 ёшли мураббийи футболчи билан “Интер” ва “Манчестер Сити” жамоаларида бирга ишлашган.

“У қандай ишларни қилишидан қатъий назар мен унинг учун қайғураман. У ҳали ёш болакай вақтидаёқ Мариони шуғуллантирганман. Балотелли 30 га қадам қўйди ва умид қиламанки барча салбий жиҳатларида қутулиб, ўзининг иқтидорини бор бўй басти билан намойиш эта олади.

Умид қиламанки, у вақти келиб ҳаммасини тушунади ва “уйқу”дан уйғонади. Марио ноодатий футболчи, меҳрибон ва ғамхўр. Мен унга бир неча бор табиат берган иқтидорини намойиш этиши кераклигини тушунтирганман, чунки унда ҳақиқатан ҳам футболчи учун керакли кўплаб ҳислатлар бор”, дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Илгарироқ Балотелли унинг айни пайтдаги клуби “Брешиа” футболчига хат жўнатиб, амалдаги шартномани бир томонлама бекор қилганлиги ҳақида хабар берган. Бунга Марионинг жисмоний тестлардан ўтишни истамаганлиги сабаб сифатида кўрсатилган. Марионинг ўзи эса машғулотларга касаллиги боис иштирок этмаганлигини айтиб, бу ҳақдаги шифокор маълумотномасини клуб офисига жўнатган.

Италиялик футболчи 2019 йилдан буён “Брешиа” сафида ҳаракат қилиб келмоқда. У жорий мавсумда А серияда 19 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол уришга эришган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика