"Манчестер Юнайтед" ван де Бекни "Кристал Пэлас"га қўйиб юборишга рози
26 jan 2022 12:40
News
"Манчестер Юнайтед" ван де Бекни "Кристал Пэлас"га қўйиб юборишга рози
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Донни ван де Бек билан ушбу трансфер ойнасида хайрлашишга рози бўлди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Кристал Пэлас" 24 ёшли нидерландиялик борасида таклиф берди.
МЮ агар Лондон клуби унинг маошини тўлиқ қопласа, ван де Бекни ижарага бериб юборишга тайёр. Битимда шунингдек тўлақонли трансфер банди бўлмайди.
Ван де Бек жорий мавсум 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Comments