Latest news

14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  0 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0

"Манчестер Юнайтед" ва "Лидс" ўртасидаги ўйин нега бекор қилинди? News

"Манчестер Юнайтед" ва "Лидс" ўртасидаги ўйин нега бекор қилинди?

Бунинг сабаблари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Икки клуб шу йилнинг февраль ойида учрашганида, 36 минг мухлис билан тўлдирилган "Элланд Роуд" стадиони хавфсизлиги 900 Ғарбий Йоркшир полицияси ходимлари томонидан ҳимояланган.

Якшанба кунги ўйин давомида вазият янада қийинлашган бўларди, чунки 75 000 та мухлис, шу жумладан, 3 000 та Лидс мухлислари хавфсизлигини таъминлаш керак бўларди. Шу билан бирга, ўйинда иштирок этиши керак бўлган кўплаб полициячилар бир ҳафтага Лондонга жўнатилган.

Лекин нега айнан МЮ ва "Лидс" ўртасидаги баҳс бекор қилинди, шу дам олиш кунларида Лондон жамоалари ёки ўша "Сити"нинг ўйинлари давом этаверса?

Гап шундаки, мавсум бошланишидан олдин Премьер-лиганинг ҳар бир ўйини А, B ёки С тоифаларига ажратилади: А тоифаси тартибсизликлар хавфининг энг паст даражасига, C эса энг юқори даражага тўғри келади.

C / ER тоифаси (ER – кенгайтирилган ресурсларни жалб қилиш) энг юқори қийинчиликдаги ўйинлар таснифи бўлиб, кўпинча турли дербиларни ёки масалан, "Манчестер Юнайтед" – "Лидс Юнайтед" каби ўйинларни қамраб олади, бу ерда рақиб мухлислар ўртасида тарихий муаммолар юзага келган. Муайян таснифнинг ҳар бир ўйинини қамраб олиш учун зарур бўлган полиция ходимлари сони бўйича қатъий қоида йўқ, аммо C/ЭР тоифасида кўпинча 500 дан ортиқ одам ишлайди. Муаммо айнан шу ерда.

Одатда C тоифасидаги ўйинларни ўйнашга чақириладиган отлиқ полиция бўлинмалари ва терроризмга қарши кураш ходимлари пойтахт полицияси ихтиёрига ўтказилган.

Полиция ходимларининг етишмаслигини ҳал қилишнинг бир усули стадионларга кўпроқ стюардларни жалб қилиш бўлиши мумкин. Бироқ пандемиядан бери футбол клублари стюардларнинг кескин танқислигига дуч келди, чунки 2020-2021 йилги мавсум деярли бутунлай бўш стадионлёарда бўлиб ўтди. Одатда стюардларнинг иши кечқурунги қўшимча даромад ҳисобланади, шунинг учун кўплаб стюардлар бошқа соҳаларга кетишга қарор қилишди ва уларни алмаштирганларда эса тажриба етишмайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика