"Манчестер Юнайтед" сўнгги марта Антонини сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради
24 jul 2022 17:53
News
"Манчестер Юнайтед" сўнгги марта Антонини сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради
"Goal" хабарига кўра, Англия клуби 22 ёшли футболчини сотиб олиш учун яна бир бор уриниб кўради. "Аякс" эса бразилиялик футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Бунга сабаб сифатида манкунианликларнинг таклиф қилаётган суммаси айтилмоқда. Унга кўра, "Манчестер Юнайтед" футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилган. Аммо амстердамликлар трансфердан камида 80 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Бироқ манкунианликлар футболчи учун бунча маблағ тўламаслигини маълум қилган. Гап шундаки, трансфер бўлган тақдирда "Аякс" футболчининг собиқ жамоаси "Сан-Паулу"га 15 миллион компенсация пули тўлаши керак бўлади.
МЮ бош мураббийи Эрик тен Хаг у билан "Аякс"да бирга ишлаган ва вингернинг АПЛда порлашига ишонмоқда. Аммо клуб бунча пул тўлаб, катта хавф остига қўймоқчи бўлмаяпти.
Ўтган мавсумда Антони барча турнирларда 33 ўйинда қатнашиб, 12 гол ва 10 ассист қайд этди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments