"Манчестер Юнайтед" польшалик ҳужумчига қизиқмоқда
21 jan 2020 17:50
News
"Манчестер Юнайтед" польшалик ҳужумчига қизиқмоқда
"Милан" форварди Кшиштоф Пёнтек "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
МЮ жароҳат олган Маркус Рэшфорднинг ўрнига айнан Пёнтек номзодини кўриб чиқмоқда.
Хабарларга кўра, "қизил иблислар" яқинда польшалик ҳужумчининг хариди бўйича миланликларга таклиф юборган.
Олдинроқ, "Тоттенхэм" ва "Милан" Пёнтекнинг трансфер нархи борасида келиша олишмаган эди.
Ҳужумчи "Милан"га 2019 йилнинг январида ўтган. Клуб футболчи учун "Женоа"га 38 миллион евро тўлаган эди.
Link :
Source : The Athletic
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments