Latest news

20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  0 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  0 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  7 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  2 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7

ЕЧЛ. "Барселона" "Олд Траффорд"да ғалабага эришди News

ЕЧЛ. "Барселона" "Олд Траффорд"да ғалабага эришди

ЕЧЛнинг чорак финали доирасдаги "Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг:

"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" 0:1

Гол: Шоу (11-автогол, 0:1).

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Янг, Линдельоф, Смоллинг, Шоу, Далот (Лингард, 74), МакТоминей, Фред, Погба, Рэшфорд (Перейра, 85), Лукаку (Марсьяль, 68).

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Пике, Семеду, Ракитич, Серхио (Аленья, 90), Коутиньо (Видаль, 65), Артур (Сержи Роберто, 66), Суарес, Месси, Лангле.

Огоҳлантириш: Бускетс (18), Шоу (20), Видаль (71), Лингард (76), Смоллинг (86).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Барселона" "Олд Траффорд"да илк ғалабасини қўлга киритди. МЮ эса омадсиз сериясини давом эттирмоқда. Аммо "қизил иблислар" мағлуб бўлганига қарамай чиройли ўйин кўрсатиб бергани учун миннатдорлик билдирамиз. Умид қиламизки, ушбу баҳс тақдири ҳал бўлмади ва Каталонияда шундай ажойиб ўйин бўлишини кутиб қоламиз.

90+2. Ўзгариш. Бускетс ўрнига Аленья.

90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Суаресга қарши кўпол ўйнагани учун Смоллингга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

85. Ўзгариш. Рэшфорд ўрнига Перейра майдонга тушди.

84. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!! Марсьяль гол уриш учун яққол вазиятни кўкка совурди. У тўпни тўхтата олганида тер Штеген билан бирга бир вазиятга чиқиб борарди.

83. Месси кутилмаганда тўпни жонли деворнинг пасидан зарба берди. Бироқ тўпни Де Хеа осонлик билан ушлаб олди.

82. УХХХХХХ!!! Пенальтига тенг жарима зарбаси. Месси тепади тўпни.

80. МЮ ҳужумга ўтди. Бироқ Погба рақиб жарима майдончаси ичида фол ишлатди.

78. Бу мавсум ЕЧЛ доирасида МЮ "Олд Траффорд"да биргина гол урди. Уни ҳам Феллайни киритганди бир вақтлар. Шу гол ягоналигини сақлаб қолади, чамамди.

76. Видалга қарши қўпол ўйнагани учун Лингард огоҳлантирилди.

74. Ўзгариш. Далот ўрнига Лингард.

71. Фредга қарши кўпол ўйнагани учун Видаль огоҳлантирилди.

70. Рэшфорднинг жаримадан берган зарбаси мухлисларга аталди.

69. Фред бугун ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Бу вақтда унинг фаоллигидан кейин жамоа тўпни олиб қўйди ва ҳужумга ўтди. Хавфли жарима зарбаси.

68. Ўзгариш. Лукаку ўрнига Марсьяль.

67. Сержи Роберто дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб бораётганди. Аммо Шоу тўпни тоза тарзда олиб қўйди.

66. ЗАРБАААА!! Альбанинг зарбасини де Хеа қайтарди.

65. Ўзгаришлар. Коутиньо ўрнига Видаль, Артур ўрнига Сержи Роберто.

65. ЗАРБААААА!! Суареснинг зарбаси ноаниқ кетди.

64. Сўнгги 2 дақиқа МЮ ярим майдонида ўтмоқда. Тўп билан "Барселона" футболчилари.

62. Янг жаримадан тўпни "Барса" хавфли ҳудудига узатиб берганди. Бироқ ҳимоячилар вазиятни бартараф этишди.

58. Ёки Месси атайин яхши ўйнамаяпти, ёки МЮ ҳимоячилари аргентиналикни тўлиқлигича блоклаб қўйди. Мессининг ўйини ўхшамаяпти.

57. Фреднинг зарбасини Артур қайтариб юборди.

56. "Барселона" босим уюштираётганди. Аммо Мессининг Альбага узатган паси ноаниқ бўлди.

52. Ташаббус тўлиқлигича МЮ томонида.

49. Рэшфорд қулай вазиятни қўлдан бой берди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Икки томон ҳам босим қилишга уринмоқда. Бироқ вазиятлар йўқ.

40. ЗАРБАААААААААА!!! "Юнайтед", Далот ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо унинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

38. Хавфли вазият! Янгнинг қанотдан узатган тўпига зарба берадиган "Юнайтед" футболчиси топилмади.

36. ЗАРБАААААААААА!!! Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Коутиньо кучли ва аниқ зарба берди. Бироқ дарвозадаги девор буни қайтарди.

30. Бир томонда МакТоминей "Барселона" жарима майдончаси ичида йиқилди. Бир томонда эса Мессининг бурнидан қон оқиб, майдонни тарк этди.

28. МЮда яна бир ҳужум. "Барселона" ҳимояси бироз тартибсиз ўйнамоқда. Аммо Янгнинг узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

26. МЮ ўйин темпини бироз оширди. Погбанинг узатган тўпига Лукаку ета олмай қолди.

24. Лукакунинг зарбасини Тер Штеген ушлаб олди.

21. Мессининг хатосидан кейин МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бироқ Янгнинг узун паси ноаниқ бўлиб чиқди. Иккинчи темп билан давом этган ҳужумда Рэшфорднинг зарбаси ноаниқ чиқди.

20. Мессини ушлаб, тўхтатиб қолгани учун Шоу огоҳлантирилди.

19. Аммо Фреднинг жаримдан тепган тўпи девордан ўтмади.

18. Погбани йиқитгани учун Бускетс огоҳлантирилди. Хавфли жарима зарбаси.

11. ГОЛ! "Барселона" ҳисобни очди. Мессининг ҳаводан узатган ажойиб узатмасига Суарес боши билан зарба берди. Тўп Шоуга теккан ҳолда дарвозага кириб кетди!


8. Хавфли вазиятт!! Погбанинг тўп узатишига Рэшфорд ета олмай қолди. Тўпга Тер Штеген пешвоз чиқди.

7. "Барселона" ҳужумга ўтди. Аммо Мессининг зарба беришига Фред йўл қўймади.

4. Хавфли жарима зарбаси. Бироқ Рэшфорднинг тепган тўпига аниқлик етишмади.

2. Илк сонияларданоқ "Барселона" бурчак зарбаси ишлаб олди. Бироқ бундан самара чиқмади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика