Latest news

00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  1 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  6 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  27 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0

"Манчестер Юнайтед" афсонаси 43 ёшда. Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида News

"Манчестер Юнайтед" афсонаси 43 ёшда. Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида

Бугун Дэвид Бэкхем 43 ёшга тўлди. Биз сизларга футболчи ҳақида маълумотлар берамиз.

БЭКХЕМНИНГ БОЛАЛИГИ

У 1975 йилнинг 2 май кунида таваллуд топган. Унинг отаси Лондонда ошхонаси монтажчиси, онаси сартарош эди. Агарда онаси ярим яҳудий бўлса, Дэвиднинг ўзи ҳам шундай бўлиши керак эди. Шу боисдан у динга етарлича берилган ва черковларга жуда кўп борарди. Унинг оиласидагилар эса "Манчестер Юнайтед"нинг ўйинларига олиб боришарди.

Қаранг, ёш болакай Бобби Чарльтоннинг футбол мактабига қабул қилинди! Унинг отаси ўша вақтда "Рижуэй Роверс" клуби мураббийи бўлганди. Ёш Бэкхем ўша жамоа таркибида яхши ўйин намойиш қилди. 11 ёшида эса "Манчестер Юнайтед" либосини кийиб майдонга тушиш шарафига эришди. 14 ёшга етганида эса МЮнинг академияси билан шартнома имзолади.

БЭКХЕМНИНГ ФАОЛИЯТИ

У ёшлар ўртасидаги Англия кубогини қўлга киритди.1992 йилда "Юнайтед" билан профессионал шартнома имзолади ва асосий таркибда илк марта майдонга тушди. Кейинчалик кетма-кет ғалабаларга эришди. 1996 йилда эса унга Англия терма жамоасидан “совчи”лар кела бошлади. 1997 йилда эса "Манчестер Юнайтед"да энг яхши ёш футболчи бўлди. Орадан бир неча йиллар ўтиб, у "Реал"га кўчиб ўтди ва унинг ютуқлари сони янада кўпайди. 2007 йилда эса унинг шартномаси якунланди ва "Лос-Анжелес Гэлакси" футболчисига айланди.

Шу орқали Америка футболига бўлган қизиқиш ошиб кетди. Бэкхем - ОАВ нигоҳида юрадиган инсон. Америкадагилар эса бундан ғазабландилар ва унинг жамоадаги сўнгги ўйинларида"Ярим нафақадаги футболчи" деб ёзилган плакатлар кўтариб туришди. Лэндон Донован клубга ультиматум қўйди: ёки Бэкхем ёки у жамоадан кетади. Шу боисдан у Америкадаги фаолияти якунлаганидан кейин Европага қайтди ва "Милан" таркибида ўйнашни бошлади. 

Бэкхем 2010 йилги ЖЧни оёғидаги жароҳати сабабли ўтказиб юборди. 2011 йилда эса "Тоттенхэм" билан биргаликда машғулотларда иштирок этди. Кейинроқ уни "Лестер" ўз сафига чорлади. Бироқ у футбол учун қариб қолганини ҳис қилди. Айни дамда Бэкхем MLSда ўз жамоасини очишни ният қилмоқда.

БЭКХЕМНИНГ СОВРИНЛАРИ

2003 йилда у Британия империясининг офицери унвонини қўлга киритган. 2005 йилда эса ЮНИСЕФнинг элчиси бўлиб ишлади. "Forbes" нашри эса уни "Буюк 100 британиялик" рейтингига киритди. "Arena" нашри эса уни шундай рўйхатнинг 1-ўринига қўйди. У "Time" журналининг ҳам шу каби рўйхатидан ўрин олди.

БЭКХЕМНИНГ ҲАЁТИ

Унинг рафиқаси - бир неча кўрсатувларда машҳур бўлган Виктория Бэкхем. Уларнинг уч нафар ўғли - Бруклин Жозеф 12, Ромео Жеймс 16 ва Круз Дэвид 13 ёшда. Шунингдек 7 ёшли Харпер Севен исмли қизи бор. Дэвиднинг танасида барча фарзандларининг исми татуировкаси туширилган.

Айни дамда у Майамида яшамоқда. Унинг туғилган куни билан табриклаймиз ва келгуси ҳаётига янада омадлар тилаймиз.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика