Latest news

13:09Тен Хаг Амрабат "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкинлигини айтди  0 13:06Шерзод Темиров "Атлетико Мадрид"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  0 12:47Жиззахдаги голларга бой драмада "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:22Артета: "Смит-Роу "Арсенал"дан кетганидан хафаман"  2 11:50Кроос телевидениеда ишлаш ҳақида: "Фалсафадан "дарс" беришни хоҳламасдим"  3 11:31Анри 1999 йил "Арсенал"га ўтиши ҳақида эслади: "Венгер мен шунчаки вақт йўқотаётганимни айтган"  4 10:49Ўсмирларимиз Тошкентда йиғинга киришди. Йиғин давомида бир қатор ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади  1 10:20«Ливерпуль» Европа чемпиони учун 60 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:09ЎзФҲМ "Алё, рэф!"га қарши: ҳакамлар Суперлиганинг 14-туридаги учта ўйинда нечта хатога йўл қўйишди?  5 09:52«Бавария» футболчиси «Барселона»га ўтмоқда  3 09:23Марко Ройснинг янги жамоасининг номи маълум  1 08:50«Андижон» кечаги ғалабадан сўнг тарихий натижани қайд этди  5 08:21ЦСКА селекционер-мураббий Аббосбек Файзуллаевни Испаниянинг қайси жамоасида ўйнаб кетишини айтди  4 07:52Про лига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  3 07:20Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  4

"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:3 News

"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:3

Англия премьер-лигаси 30-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви меҳмонларнинг йирик ғалабаси билан якунланди.
                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                            ЯНГИЛАШ

Сизлар учун ушбу ўйинни Аброр Қодиров шарҳлаб борди. Эътибор учун ташаккур.

"Ливерпуль" чемпионлик учун курашни давом эттиради. МЮ яна бир мағлубиятдан сўнг Чемпионлар Лигаси ўринлари учун имкониятларини камайтириб юборди. Ҳакамга етарлича саволлар бўлса-да, учуман олганда меҳмонлар ҳақли равишда ғалабани қўлга киритди.

Пииип, пиип, пииииип! Финал хуштаги! Ливерпуль ғалабаси!

90+2.
Рунининг зарбаси ўхшамади.

90+2.
МЮ хавфли нуқтадан жарима тўпи тепади.

90.
Старриж ўрнига Яго Аспас.

86.
Мойес ва унинг жамоаси мавсумдаги тўққизинчи (!) мағлубиятига яқин турибди.

84. ГООООООЛ! СУАРЕЕЕС! Старрижнинг тшп узатишидан сўнг Суарес бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобни йирик кўришга олиб келди. 0:3! Ҳа Нол-у уч, азизлар!

82.
Суарееес! Ажойиб тарзда Жонсни алдаб ўтиб зарба йўллади. Де Хеаааа! Ажойиб сейв! Супер сейв!

80.
Ливерпуль фуитболчилар рақиб дарвозасида йиқилсак пенальти белгиланаверади, деб ўйлашди шекилли, тинимсиз равишда шу ишни такрорлаш билан банд.

78. Жеррард бу сафар 11 метрдан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. 0:2. Ҳамон шу ҳисоб.

76. ПЕНАЛЬТИ!!! ПЕ-НАЛЬ-ТИ! ЯНА! МЮ дарвозасига!

74.
МЮ да ҳам ўйинчи алмашяпти. Феллайни ўрнига Клеверли, Янузай ўрнига Уэлбек.

72.
Коутиньо Стерлинг ўрнига ўйинни давом эттирмоқда.

70.
Видичга сариқ. Суаресни йиқитгани учун.

68. 
Суарес Старрижга, Старриж Суаресга... Оҳири тўпни олдиришди. Ҳисоб ўзгармади. 0:2 ҳозирча.

66.
Ван Перси Эвранинг пасидан кейин бор кучи билан зарба берди. Бироқ унга қадар ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этганди.

64.
Фланаган бугун жуда қўпол. Рафаэльга нисбатан қўполлиги сариқ карточкага бемалол тортарди. Бироқ карточка кўрсатилмади. Футболчида битта карточка бор эди. Ҳакам аяди.

60. "
Манчестер Юнайтед" ҳимояси "сочилиб кетган". Эвра ҳужумга ўтганида ортга қайтиб улгурмаяпти. Видич тезликда "Ливер" ҳужумчиларидан ортда олиб кетяпти. Бўш зоналар ҳам кўп.

58.
Суарес ҳужумга ўтиб, жарима майдонига яқинлашганида сирпаниб, йиқилди.

53.
Янузай фаол. Яна бир бурчак тўпи ишлади. Уни Мата амлга оширди. Видич тўп учун ҳаводаги курашда Миньоледан зарба қабул қилиб олди.

52.
Ўйин қандай ҳисоб билан тугашидан қатъий назар, инглиз матбуоти учун мавзу топилди. Клаттенбург қарорлари анча муҳокамаларга сабаб бўлади. Буниси аниқ.

49.
МЮ ҳам хавфли ҳужумни амалгат оширганди. Рафаэль жарима майдонига ёриб кириб, тўпни узоқ бурчакдаги шеригига йўллади. Тўп эса Жонсоннинг қўлига теккандек кўринди. Ҳакам хуштак чалмади. Демак, давом этамиз...

47.
Иккинчи бўлим аввалидаёқ "Ливепуль" олинга ташланди. Фил Жонс жарима майдони ичида қўпол ўйнади. Ҳакам ҳеч иккиланмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Жеррард эса мавсумдаги 9-панльтисини ҳам аниқ амалга ошириб, ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Дубл.

46. ГОООООЛ! СТИВИ ЖИ! ЖЕРАРД!

46. Иккинчи пенальти!!! МЮ дарвозасига яна!

45. Иккинчи бўлим бошланди!


Стиви ҳисобни очганидан сўнг.

Биринчи бўлим ҳақида қисқача. "Ливерпуль" меҳмонда, аниқса "Олд Трафорд"да ўйнаётгани сезилмаяпти. Улар ҳудди "Энфилд"да МЮга қаршилик қилаётгандек ҳаракат қиляпти. Умуман олагнда ушбу мавсумда "Юнайтед"ни "Вест Бромвич" каби жамоалар ҳам енггиб кетаётгани учун бунга ҳайрон бўлмаса ҳам бўлаверади.

"Ливерпул"нинг ҳужумлари мазмунлироқ, мақсадлироқ. Мойес шогирдлари уюштираётган ҳужумларда (улар у қадар кўп ҳам бўлмади) палапартишлик, тушунмовчилик кўзга ташланяпти. Креативлик йўқ "иблисларда". Қанотдан уюштирилаётган ҳужумлар асло натижа бераётгани йўқ.

45. Биринчи бўлим якунланди.

45.
Янузайнинг уриниши. Зарба ўхшамади.

43. МЮ! Ўта хавфли вазият! Бир неча аниқ зарба Миньоле томонидан қайтарилди. Айниқса Рунининг зарбаси хавфли чиққанди! Вуух!

40.
Рафаэль ҳамда ван Перси яхши комбинация амалга оширди. Робиннинг зарбасидан кейин ҳмоячиларга теккан тўп бурчакка йўл олди. Бурчак тўпидан эса унумли фойдаланилмади.  

37.
Руни амалга оширган жарима тўпи ҳам ҳеч қандай иш бермади.

36.
Жеррард сариқ карточка олишга ҳам улгурди бу оради. Феллайнига нисбатан қўпол ўйнади. 

35.
Жеррард бу мавсумда саккиз бор пенальти тепиб, ҳаммасини аниқ амалга оширди. Маэстро!

34. ГООООЛ!! Ливерпул! Жеррард!

33. ПЕНАЛЬТИ! МЮ дарвозаси томон! Рафаэль қўли билан ўйнади.

32.
Ҳеч қанча вақт ўтмай Рафаэль ҳам сариқ карточка олиб, бу борада ҳисобни тенглаштириб қўйди. Жабрланувчи ролида - Жеррард. 

31.
Фланеганга сариқ карточка. Жуда қўпол ўйнади. ван Перси амалга оширган жарима тўпи самарасиз.

30.
Миньолега тўп узатишганди. У довдираб қолиб, тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.

29.
Дарвоқе, "янгилаш" деган тугмани босиб туришни унутманг.

27.
Ливерпулнинг ажойиб ҳужуми Алленнинг зарбаси билан якунланди. Фақат аниқ зарба билан. Гол билан эмас. Де Хеа тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

25. 
Ливерпуль бурчак тўпини амалга оширди. Жеррард тўпни Суаресга йўллади. Бироқ ўйланган комбинация амалга ошмай қолди.

24.
Феллайни бугун фақатгина қоида бузиш билан банд. Ўзига вақт ўтказиш учун бошқа иш топса бўларди.

20.
Манчсестерликлар яна ҳужумда, Рунига рақиб жарима майдонида ёрдам берадиган шериги топилмади ва унинг тўп узатиши ўхшамади. Ҳужум қайтарилди.

18.
Ўйиннинг ўн тўққизинчи дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда, МЮ ўзининг биринчи хавфли вазиятини яратди. ван Персининг зарбаси қовушмади. Ҳозирча...

15.
Рафаэль чап қанотдан олдинга борди. Тўпни йўқотди. Феллайни эса қоида бузди.

12.  Ўйин шиддатли, дўстлар. Жуда-жуда. Дахшатли даражада. Кутилганидек.

09. 
Ван Перси рақиб дарвозаси олдида хавф яратгандек кўринганди, бироқ меҳмон жамоа ҳимоячилари тўпни эгаллаб, тезкор қарши ҳужум қилиш учун уни олдинга йўллади.

06. 
Ҳаа, ўйин аввалидаёқ Рожерс шогирдлари тезкор гол киритишга икки бор яқин келишганди. Қизиқ, Юнайтед ҳимояси нималар билан банд? Қани улар?...

04.
Суарес МЮ жарима майдонида. Тўхтатилди. Луис пенальти сўраяпти. Ҳакам унга қулоқ солмаяпти ҳам.

02. 
"Ливерпуль" тўп билан кўпроқ муомалар қиляти. Хавфли вазият!  Старрииижж! Унинг зарбаси бироз ноаниқ!

01. Ўйин бошланди!


Футболчилар майдонда! Диққат қилинг! Бошлаймиз!

Сўнгги марта қачон бундай бўлгани ҳақида аниқ бир нима дейиш қийин. Лекин бугун шундай кунки, "Ливерпуль" "Олд Траффорд"га фаворит сифатида ташриф буюрди. Ҳа! Буни МЮ бош мураббийи Дэвид Мойес ҳам ўйин олдидан таъкидлаганди.

Якшанбанинг ажойиблиги, нафақат унинг ўқиш ва ишдан дам олинадиган кун эканида, балки АПЛ аталмиш чемпионатда "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпул" қаршилигидек ўйинлар бор канлиги билан ҳам боғлиқдир. Ассалому алайкум!

Жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди.

Ўйин бошлангач мана шу ерда матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин.
Манчестер Юнайтед – Ливерпуль
16 март, 18.30, «Олд Траффорд»
Манчестер Юнайтед
– Де Хеа, Рафаэл, Видич, Джонс, Эвра, Янузай, Кэррик, Феллайни, Мата, ван Перси, Руни.
Ливерпуль – Миньоле, Фланаган, Шкртел, Аггер, Джонсон, Аллен, Хендерсон, Стерлинг, Джеррард, Старридж, Суарес.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика