Latest news

10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  24

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи мухлисларга очиқ хат ёзди News

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи мухлисларга очиқ хат ёзди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" футбол клуби бош мураббийи Дэвид Мойес жамоа мухлисларига очиқ хат ёзди.

Мактуб матни The Guardian нашри томонидан эълон қилинган.

Мойеснинг сўзларига кўра, жамоа ғалабаларга эришаётган вақтда уни қўллаб-қувватлаш осон. Жамоада оғир вақтлар бошланганида эса унга содиқликни билдириш бироз қийин бўлади. Мураббий энг ёмон вақтларда ҳам МЮ билан бирга қолаётган мухлисларга миннатдорлик билдирди.

Мойес "Юнайтед" ишқибозларини Англияда энг яхшилари деб атаб, жамоа учун ҳозирги оғир вақтларда футболчиларни имкон қадар кўпроқ қўллаб туришга чақирди. Мураббийнинг умид билдиришича, яқин вақт ичида "Юнайтед" яна ижобий натижалар кўрсатишни ва совринларни қўлга киритишни бошлайди.

Жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб Мойес бутун мавсум давомида танқид остида қолмоқда. Хусусан, МЮ Англия чемпиони унвонини ҳимоя қилиш имкониятидан деярли маҳрум бўлиб улгурди. Бундан ташқари, жамоа Чемпионлар лигасининг келаси мавсуми учун йўлланмани қўлга кирита олмаслиги ҳам мумкин.

Европа клубларининг бош мусобақаси ҳисобланган Чемпионлар лигасининг жорий мавсумидаги иштирокини "Манчестер Юнайтед" нимчорак финалдаёқ тўхтатиши мумкин. Жамоа Грециянинг "Олимпиакос" жамоасига қарши кечган биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Жорий мавсум Мойес "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сифатида биринчи марта ишламоқда. Шотландиялик мутахассис жамоа бош мураббийи ўрнида 1986 йилдан 2013 йилгача бўлган Алекс Фергюсонни алмаштирган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика