"Манчестер Сити"дагилар Гвардиола билан шартномани узайтирмоқчи
10 oct 2020 11:45
News
"Манчестер Сити"дагилар Гвардиола билан шартномани узайтирмоқчи
"Манчестер Сити" директори Омар Беррада клуб жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан шартномани узайтириш масаласини кўриб чиқмоқда.
"Факт шундаки, Пеп "Манчестер Сити"ни юқори даражага олиб чиқди ва ривожлантиришда давом эттирмоқда. Демак, у бу ердалигидан мамнун. Шунингдек, Пеп бизнинг жамоани бошқараётгани ҳам биз учун қулай. Гвардиола - дунёнинг энг яхши мураббийи, унинг "Манчестер Сити"да қолишини истаймиз.
Керакли пайтда шартнома борасида гаплашамиз. У билан яна бир неча йиллик шартнома имзолашга умид қиляпмиз. Гвардиоланинг жамоага берадиган эффекти жуда юқори. Демак, бизнинг позициямиз шундай. Энди буёғи Пепга боғлиқ", - деди Беррада.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments