Latest news

20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (LIVE)  6 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  0 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  2 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 18:06Суперлига. "Навбаҳор" - "Машъал" 4:0 (матнли трансляция)  26 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  15 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  12

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” молиявий фэйр-плейни бузгани учун жазоланади News

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” молиявий фэйр-плейни бузгани учун жазоланади

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” клублари молиявий фэйр-плейни бузганликлари учун шу ҳафтадаёқ жазоланишади, деб хабар бермоқда The Telegraph.
Ҳар икки жамоа ҳам УЕФА махсус тафтиш гуруҳи томонидан обдон текширилди ва қоидани бузганлиги учун жиддий жазога тортилади.

Аниқ қандай жазо қўлланиши ҳали ошкор қилинмаяпти. Катта эҳтимол билан “Манчестер Сити” ва “ПСЖ” учун трансферларни амалга оширишга таъқиқ қўйилади ёки катта миқдордаги жаримага тортилади.



Бу борадаги қарор бугун ёки эртага УЕФАнинг Мустақил молиявий назорат органи (CFCB) томонидан қабул қилинади. Айнан шу йиғилишда молиявий фэйр-плейга амал қилмаган бошқа бир нечта клублар масаласи ҳам атрофлича кўриб чиқилади.

The Telegraph нашрининг хабарига кўра, иккала жамоа ҳам аниқ Чемпионлар лигасидан четлатилмайди. “Манчестер Сити” ҳам, “ПСЖ” ҳам ҳозирча бу хабарларга изоҳ бергани йўқ. Аввалроқ, УЕФА томонидан молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилмаган 20 та жамоанинг текширилаётани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал 18 ёшгача бўлган футболчилар билан шартнома имзолашда меъёрий қоидаларга амал қилмагани учун “Барселона” клубига трансферларни амалга ошириш таъқиқлаб қўйилганди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика