“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” Пепени ўз сафига чорламоқда
05 apr 2017 01:39
News
“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” Пепени ўз сафига чорламоқда
Португалиялик футболчи унга йилига 12 миллион евролик шартнома таклиф этга Хитойнинг “Хэбэй Чайна Форчун” жамоасига рад жавобини берган.
34 ёшли футболчининг “қироллик клуби” билан тузган шартномаси жорий йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва эркин агент сифатида клубни тарк этади.
Пепенинг хизматларига “МанСити” ва “ПСЖ” клублари қизиқиш билдиришмоқда. Футболчининг агенти Жорже Мендеш ушбу жамоалар билан музокараларни бошлаш арафасида.
Маълум бўлишича “Реал” ҳимоячисининг Хитой жамоасига ўтмаслигига Португалия терма жамоаси устози Фернандо Сантуш сабабчи бўлган. Айнан терма жамоа устози футболчи билан суҳбатда, унинг Хитойга кўчиб ўтиши Пепенинг Португалия термаси билан ЖЧ-2018да иштирок этиш эҳтимоли камлиги ҳақида гапирган.
Comments