Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади News

"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади

"Манчестер Сити" стадиони ёнида Кевин де Брюйне ҳайкали пайдо бўлади.

Бугун белгиялик ярим ҳимоячи клубдаги сўнгги уй ўйинини ўтказди. "Шаҳарликлар" АПЛнинг 37-турида "Борнмут"ни мағлуб этди.

"Манчестер Сити" "Этихад Стэдиум" ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилишини эълон қилди.

Ҳозирда "Манчестер Сити" стадиони атрофида Венсан Компани, Давид Сильва, Серхио Агуэро, Майк Саммерби, Фрэнсис Ли ва Колин Белл ҳайкаллари мавжуд.

"Бу мен доимо ушбу клубнинг бир қисми бўлишимни англатади. Қачон оилам ва дўстларим билан бу ерга қайтсам, ўзимни кўра оламан, шундай қилиб мен доим "Сити" билан бирга бўламан", – деди де Брюйне BBCдаги Match of the Day эфирида.

Де Брюйне "Манчестер Сити"га 2015 йил ёзида ўтган. Клуб таркибида Кевин 421 та ўйин ўтказиб, 108 гол урди ва177 та голли узатма берди. У "шаҳарликлар" билан 19 та совринни қўлга киритган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика