Latest news

10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  0 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  3 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  9 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  9 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1

"Манчестер Сити" "Ньюкасл"ни таслим қилди. Мармушдан хет-трик, Ҳусанов тўлиқ ўйнади News

"Манчестер Сити" "Ньюкасл"ни таслим қилди. Мармушдан хет-трик, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Бугун АПЛда 25-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.

"Манчестер Сити" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қабул қилди. Учрашувда "шаҳарликлар" йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мисрлик Омар Мармуш хет-трик қайд этди. Ҳусанов эса тўлиқ ўйнади. Ушбу ғалабадан кейин "Ман Сити" очколари сонини 44 тага етказиб 4-ўринга кўтарилиб олди.

ЯНГИЛАШ

Manchester City

Omar Marmoush - 19', Omar Marmoush - 24', Omar Marmoush - 33', James McAtee - 84'

Premier League . Round 25

15/02/2025, 20:00

0
:
4
Finished

Newcastle United

Stadium: Etihad Stadium, 52432 spectators

Referee: Andrew Madley

45'
90'
19'  Omar Marmoush
19'  Ederson Moraes
24'  Omar Marmoush
24'  Ilkay Gundogan
33'  Omar Marmoush
33'  Savinho
76'  Omar Marmoush (Jeremy Doku)
76'  Phil Foden (James McAtee)
84'  James McAtee
84'  Erling Haaland
87'  Josko Gvardiol (Nico O'Reilly)
87'  Ilkay Gundogan (Mateo Kovacic)
88'  Erling Haaland (Matheus Nunes)
46'  Kieran Trippier (Valentino Livramento)
46'  Joseph Willock (Lewis Miley)
50'  Bruno Guimaraes
72'  Bruno Guimaraes (Sean Longstaff)
73'  Anthony Gordon (Callum Wilson)
90'  Alexander Isak (Emil Krafth)

АПЛ, 25-тур

15.02.2025

"Этихад стэдиум", Манчестер

"Манчестер Сити" - "Ньюкасл" 4:0

Голлар: О.Мармуш (Эдерсон) 19, (И.Гюндоган) 24, (Савиньо) 33, Ж.Макати (Э.Холанд) 84

Бош ҳакам: Эндрю Мэдли

"Манчестер Сити": 31.Эдерсон Мораес, 5.Жон Стоунз, 24.Йошко Гвардиол (75.Нико Орайли, 87), 45.Абдуқодир Ҳусанов, 82.Рико Льюис, 14.Нико Гонсалес, 19.Илкай Гюндоган (8.Матео Ковачич, 87), 47.Фил Фоден (87.Жеймс Макати, 76), 7.Омар Мармуш (11.Жереми Доку, 76), 26.Савиньо, 9.Эрлинг Холанд (27.Матеус Нуньес, 87).

Захира: 18.Штефан Ортега, 17.Кевин Де Брюйне, 20.Бернарду Силва, 22.Витор Рейс.

"Ньюкасл": 1.Мартин Дубравка, 2.Киран Триппьер (21.Валентино Ливраменто, 46), 5.Фабиан Шер, 20.Льюис Холл, 33.Дэн Берн, 8.Сандро Тонали, 28.Жо Уиллок (67.Льюис Майли, 46), 39.Бруно Гимараэш (36.Шон Лонгстафф, 73), 10.Энтони Гордон (9.Каллум Уилсон, 73), 23.Жейкоб Мерфи, 14.Александр Исак (17.Эмиль Крафт, 90).

Захира: 22.Ник Поуп, 11.Харви Барнс, 13.Мэтт Таргетт, 18.Уильям Осула.

Огоҳлантириш: Б.Гимараэш 50


Учрашув якунланди.

Бош ҳакам асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берди.

87 - Гвардиола 3 ўзгаришни амалга оширди. 

86 - Холанд текис жойдан оёғини қайириб олди ва тиззасидан жароҳат олди.

84 - ГОООЛЛЛ! Жеймс Макатидан гол, Холанддан ассист - 4:0.

80 - Ҳусанов Майлини учириб юборди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади. Холанд келиб Абдуқодирни қўллаб қўйди.

76 - "Сити"да ўзгаришлар: Гвардиола Мармуш мухлислар олқишини олиши учун уни алмаштирди, ўрнига Доку, Фоден ўрнига эса Макати тушди.

73 - "Ньюкасл"да яна иккита ўзгариш: Гимараэш ва Гордон ўрнига Лонгстафф ва Уилсон тушди.

60 - Зарбааа, меҳмонлар сафида захирадан тушган 20 ёшли Льюис Майлининг кучли ва аниқ зарбасини Эдерсон қайтарди.

57 - Фоденнинг бурчакдан узатган тўпидан кейин Холанд бош билан зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида.

55 - Савиньонинг аниқ зарбасини Дубравка ушлаб олди.

53 - Кўз тегмасин, Ҳусанов кетма кет ҳаводаги тўпларни ютмоқда.

50 - Савиньога нисбатан қўпол ўйин учун Бруно Гимараэш огоҳлантирилди.

Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда, меҳмонлар сафида бирданига иккита ўзгариш бўлмоқда. Майдонга Ливраменто ва Майли тушмоқда, Триппьер ва Уиллок ўрнига.


Ҳусанов ва Стоунз голли пас берган Эдерсонни қутлашмоқда.


Биринчи бўлим якунланди, танаффус.

Учар Мармуш 14 дақиқа ичида хет-трикни расмийлаштирди.

33 - ГОООЛЛЛ! Омар Мармушдан хет-трик! Савиньодан ассист. Мисрлик Мармуш АПЛни ўзиники қилмоқчи - 3:0. Нималар қилаяпсан Омар!



30 - Гвардиолнинг хатосидан кейин Исак кучли зарба берди, гол эмас.

29 - Яна бир хавфли вазият, Холанд тўпни Фоденга ерлатиб узатди, Берн тўпни бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди.

28 - Зарбааа, Савиньонинг зарбасини Дубравка катта қийинчилик билан қайтариб қолди.

24 - ГОООЛЛЛ! Омар Мармушдан дубль, мисрлик ҳужумчи бир бошлаб олса ёмон қилар эканку. Қойил - 2:0.

22 - Ҳусанов кичик хатога йўл қўйди ва ўзи катта тезликда ортга қайтиб хатосини тўғрилади. Гвардиола эса бу ҳаракатлари учун Абдуқодирни олқишлаб қўйди.

22 - Ҳусанов Холандга узун пасни ижро этди, Эрлинг тўпни сақлаб қола олмади.



19 - ГОООЛЛЛ! Омар Мармушшш! Эдерсондан эса навбатдаги голли пас. "Сити" ҳисобни очди. Мармуш ҳам "шаҳарликлар" сафидаги голлар сериясини очиб олди.

17 - Фабина Шернинг хатосидан кейин тўп Мармушга келиб тушди, у эса Холандга пас беришда бироз адашди.

16 - Ўйиндаги биринчи зарбани Мармуш берди, ноаниқ.

11 - Эдерсон сал қолса калла қўярди. Ҳозирча жамоалар голли вазият яратишмади.

5 - Холанд чап қанотдан олдинга борди ва Мармушга пас беришга кечикди.

4 - Ҳусанов тўпни орқага пас бермоқчидек бўлиб тўп билан бурилди ва Энтони Гордонни қўшни кўчага жўнатиб олдинга пас берди.

Бошладик.

- Бугун Ҳусанов ҳимоянинг марказида Жон Стоунз билан тандем бўлиб ўйнайди. Льюис ўнгда, Гвардиол эса чапда.

- Абдуқодир "Ман Сити"га ўтишидан олдин айнан "Ньюкасл"га ўтиш учун жуда яқин келган эди, лекин якунда Гвардиола жамоаси улоқни илиб кетган эди.

- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Англияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам катта футбол куни. Сабаби, ҳамюртимиз Ҳусанов "шаҳарликлар" таркибида бошланғич таркибда.



Rating: +86   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика