Latest news

11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  1 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  5 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  15 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2

"Манчестер Сити" Ҳусановга Италия А Сериясидан рақобатчи топди News

"Манчестер Сити" Ҳусановга Италия А Сериясидан рақобатчи топди

"Манчестер Сити" Англия ва Европа футболи чўққиси қайтиш йўлида кенг кўламли қайта қуришни бошламоқда.

"City Xtra" порталининг хабар беришича, ҳимоя чизиғига алоҳида эътибор қаратилади.

Қайд этилишича, "шаҳарликлар" "Удинезе"нинг 25 ёшли франциялик ҳимоячиси Умар Солега жиддий қизиқиш билдирмоқда. Нархи 30 млн еврога баҳоланган ҳимоячи "Ливерпуль" ва "Челси"нинг шорт-листида бор, аммо айнан "Сити" фаол музокараларни биринчи бўлиб бошлаган.

"Сити" қишда Абдуқодир Хусанов ва Витор Рейсни сотиб олди. Ўзбекистонлик ёш ҳимоячи тезда мослашиб кетди ва бошланғич таркибда бир неча учрашувда майдонга тушди.

Манбаларга кўра, Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи Ҳусанов билан ёзда янада яқиндан ишлай бошлаши, уни келажакда асосий ҳимоявий ролга тайёрлашни режалаштирган. "Шаҳарликлар" бош мураббийи 20 ёшли иқтидорнинг салоҳиятига ишонади ва уни келаси мавсумгача "Сити" тизимига тўла мослаштирмоқчи.

Соленинг қўшилиши рақобатни кучайтириши керак, бироқ клуб асосий жамоанинг ҳозирги ўйинчиларидан – Аке, Стоунз ёки Аканжининг кетиши мумкинлигини инкор этмаяпти.

Шу билан бирга, "Ювентус"дан Андреа Камбьясони трансфер қилиш варианти кўриб чиқилмоқда, бу клуб раҳбарияти жиддий мақсадларни олдига қўйганини англатади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика