Latest news

17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  1 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  8 16:49"Машъал" - "Хоразм" 0:1 (Матнли трансляция)  0 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  3 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  7 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  3 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  13 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2

“Манчестер Сити” Беллингем учун Грилишни сотиб юборади News

“Манчестер Сити” Беллингем учун Грилишни сотиб юборади

"Боруссия" Дортмунд юлдузи Жуд Беллингем учун кураш давом этади.

Англия терма жамоаси ва "Боруссия" Дортмунднинг ёш юлдузи Жуд Беллингемни қўлга киритиш учун Европанинг бир қатор топ-клублари жиддий рақобатга киришган. Бу кураш январда янада алангаланиши табиий. 19 ёшли футболчига даъвогар клублар олдиндан ҳаммасини ҳал қилиб қўйишга интилмоқда.

Аввалроқ "Ливерпул"нинг келишувга эришиш борасида имкониятлари юқори баҳоланаётган эди. Энди "шаҳарликлар" англиялик ёш иқтидор эгасини ўзиники қилиш учун ва унга кетадиган улкан трансфер маблағларини қоплаш учун жамоа аъзоси Жек Грилишдан воз кечишга тайёр эканини билдирди. Бу билан АПЛ чемпионлари ишга жиддий киришганларини кўрсатмоқда. Иккала футболчи ҳам айни пайтда Қатарда Англия термаси таркибида ҳаракатланмоқда.

27 ёшли Жек Грилиш жорий мавсум жами 16 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида "уч шерлар" таркибида мундиалда урилган гол ҳам мавжуд.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика