Latest news

23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  0 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  6 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

"Манчестер Сити" "Барселона"дан Европа чемпионини олиб кетмоқчи News

"Манчестер Сити" "Барселона"дан Европа чемпионини олиб кетмоқчи

"Манчестер Сити" ўтган январь ойида Ла Лигада рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ муаммолар туфайли Каталония клубини тарк этиши мумкинлигидан хавотирлар пайдо бўлгач, "Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмога қизиқиш билдирган биринчи клуб бўлди.

Sport.es хабарига кўра, "шаҳарликлар" 26 ёшли футболчини жамоа тизимига мос деб ҳисоблаган. Шунингдек, Ольмо 33 ёшли ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйнега ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, январда Испания Олий спорт кенгаши (CSD) "Барселона"га Ольмони мавсумнинг иккинчи қисмида иштирок этиш учун вақтинча рўйхатдан ўтказишга рухсат берганди.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 28 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли пас узатди. Ольмонинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика