Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Мана шуни Тошкентга олиб келиш керак ФОТО News

Мана шуни Тошкентга олиб келиш керак ФОТО

Хабарингиз бор, кеча Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа давомида барча иштирокчи жамоалар гуруҳдаги рақибларини билиб олишди. Маълумот учун, келаси йилнинг 5 январидан то 1 февралга қадар давом этадиган мусобақада тарихда илк бор 24та жамоа қатнашади.

Тадбир давомида Осиё Кубоги ғолибига бериладиган янги кубок ҳам намойиш этилди. Кубокни меҳмонхонага 1996 йилги Осиё чемпионатида БАА терма жамоаси сафида порлаган собиқ футболчи Зубайр Бахит олиб келди. Ушбу соврин Лондонда жойлашган машҳур Томас Лайт заргарлик уйи томонидан ясалган.

ОФК расмий сайтининг ёзишича, кубокни ясаш учун 450 соат вақт керак бўлган ва мазкур соврин устида 12 нафар уста иш олиб борган. Кубокнинг бўйи 78 см, эни 42 см. Оғирлиги 15 кг.ни ташкил этади.

Хуллас нима бўлган тақдирда ҳам навбатдаги Осиё Кубогида жамоалар мана шу соврин учун кураш олиб боришади. Қанийди бизнинг ҳам омадимиз келиб янги совриннинг илк соҳиби сифатида кубокни Тошкентга олиб келсак. Айтишади-ку, яхши ният - ярим мол.

Х.Холиқов.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика