"Мана шу калбош - менинг душманим". Гвардиоладан нафратланадиган топ-5 футболчи
15 may 2018 19:30
News
"Мана шу калбош - менинг душманим". Гвардиоладан нафратланадиган топ-5 футболчи
Ўтган мавсумда жамоани қабул қилиб олган Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"да янгиларни кашф қилди ва жамоани "машина"га айлантира олди.
Бироқ барча топ-мураббийлар каби унинг фалсафасига мос келмаган топ-футболчилар ҳам учраб турди.
Мисол учун...
5. ДАНТЕ
Данте ва Жером Боатенг бир вақтлар дунёдаги энг яхши ҳимоя тандемларидан бири бўлиб турганди. Улар биргаликда Бундеслиганинг бир мавсумида 15 гол кирита олишди. Жамоа бир вақтлар Юпп Хайнкесс қўл остида ЕЧЛ бош соврини қўлга киритиб, требл қайд этганида, ғалабаларда ушбу тандемнинг роли катта бўлди.
Аммо Пеп жамоага борганидан кейин, Дантени "Бавария"дан кетказиб юборди. Сабаб борми? Испаниялик мураббий Дантенинг илк ўйиндаги кичик хатосини эслатди ва ўз мақсадига эришди.
"У биз билан кўп ҳам гаплашмайди. У биз ҳақимизда нималар ўйлаётганини билиб бўлмайди. Дунёда тактик даҳо мураббийлар кўп, айримлари инсон эмас ва Гвардиола шулар тоифасидан", - деганди ўшанда Данте.
4. АЛЕКСАНДР ГЛЕБ
Гвардиола "Барселона"га борганидан кейин биринчилардан бўлиб Глеб билан шартнома имзолаган. Бироқ 2009 йилги мавсумнинг ярмига қадар ундан камдан кам фойдаланган. Глеб эса захирада "чиришни" истамаган.
"Тез-тез Гвардиола билан урушиб турардим. Уни эшитгим келмасди, у менга испан тилини ўрганишим кераклигини хоҳларди, бироқ мен буни истамасдим.
Пеп ва мен ҳар доим бақириб гаплашардик. У мендан ниманидир кутса, буни қилишни хоҳламасдим ва болалар каби "йўқ" деб жавоб берардим. Кейинчалик унинг гапларига умуман эътибор бермай қўйдим", - дейди футболчи.
3. ЯЯ ТУРЕ
Туре "Олимпиакос"да дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўла олди. Шу боисдан "Барселона" уни сотиб олди ва орадан бир йил ўтиб, жамоа бошқарувини Пеп Гвардиола ўз қўлига олди. У Туредан кўра, Серхио Бускетсни афзал кўрди.
Шу орқали ивуарлик иқтидор майдонда камроқ кўриниш бера бошлади. Ниҳоят у "Манчестер Сити"га кўчиб ўтди. Туре Пеп томонидан асосий таркибдан "ҳайдалган" футболчи сифатида "Барселона"ни тарк этди. Кетиш олдидан у Гвардиола шаънига номақбул гапларни айтди.
Орадан 6 йил ўтиб, Гвардиола Турени "излаб" "Сити"га борди.
2. САМУЭЛЬ ЭТО'О
Самуэль ўз вақтининг энг машҳур футболчиларидан бири. У мухлисларга Гвардиолани ёқтирмаслигини кўрсатганди.
Асосий таркибнинг муҳим футболчиларидан бири бўлишига қарамасдан, Этo'О жамоадан кетишни истади.
Гвардиола "Барселона"да дебют мавсумини ўтказганидан кейин Этo'О "Интер"га ўтиб кетди.
"Интер"да ўйнаганимда унинг жамоаси билан тўқнаш келдим. Ўйин бошланишидан олдин у мени кўрди, бироқ саломлашмади. Майдонда эса фақатгина телевидение учун қўл сиқишди", - деди Это'О.
Каталониялик мураббий ўз китобида маълум қилишича: "Это'О "Барселона"нинг энг керакли футболчиси эди. Бироқ айрим вақтларда у кийиниш хонасида мақтовга сазовор футболчи эмаслигини кўрсатди ва жамоа учун керак эмасдек ҳис қилди ўзини. Агарда у Этодиньо деб аталганида "Олтин тўп"ни қўлга киритарди. Гвардиола ва Это'О ўзаро келиша олишмади ва бир томон жамоадан кетди".
1. ЗЛАТАН ИБРАГИМОВИЧ
"Гвардиола менга қараганида ундан кўзимни олиб қочдим. Ўйлардим: "Менинг душманим бор, у ёнимдаги калбош". Унга бақирдим: "Сен тўп эмасмисан?", кўринишидан унинг миясида ёмон хаёлотлар бор эди ва менга шундай деди: "Жозе Моуриньо каби кўп гапиряпсан. Сен жаҳаннамга борасан". Швециялик футболчи ва Пеп Гвардиола орасидаги муносабатлар қандай бўлганини очиб берилди назаримда.
"Барселона" шартнома имзолаган вақтларида Златанда тўпурарлик қобилияти кучли эди. Бироқ Каталония клуби бош мураббийи Златандан кўра Мессини афзал билди.
Ибра "Sky Italy" нашрига шундай деди: "Дастлабки 6 ой ҳар доимгидек ўтди, бироқ шундан кейин мураббий тактикасини ўзгартирди ва менинг зараримга қарорлар чиқара бошлади. У билан суҳбатлашишга бордим, бироқ у буни истамади.
Узоқ вақт захирада ўтирдим, унга кўп гапиришни истамай, ўзимга имконият берилишини кутдим. Бироқ кетма кет уч ўйинда майдонга тушмадим. Бошида у борасида шундай ўйладим: "У ёмон инсон эмас, шунчаки айрим муаммоларини тўғриламоқда". Мана тўртинчи баҳсда ҳам захирадаман. Ўйин бошланишини кутдим, ўйин бошланган заҳотиёқ кийиниш хонасига кириб, кийимларимни ўзгартириб, уйимга кетдим", - деди Златан.
Ўша вақтларда "Барселона" вице-президенти бўлган Карлес Вильяруби бу борада шундай фикрда бўлди: "Златан халқнинг олдида Гвардиолага енгилганини тан олди".
Миржалол Норматов таржимаси
Comments