“Ман Сити” “Сток Сити”ни мағлуб этди ва энди “МЮ”ни 16 очкога ортда қолдирмоқда
13 mar 2018 03:12
News
“Ман Сити” “Сток Сити”ни мағлуб этди ва энди “МЮ”ни 16 очкога ортда қолдирмоқда
Унда чемпионат пешқадами “Манчестер Сити” клуби сафарда “Сток Сити” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳар иккала гол Давид Сильва ҳисобига ёзилди.
Бугунги ғалабадан сўнг “шаҳарликлар” 81 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бораётган ҳамшаҳарлари “Манчестер Юнайтед”ни 16 очкога ортда қолдиришмоқда.
Сток Сити – Манчестер Сити 0:2 (0:1)
13 март, 01.00. “Бет365 Стэдиум”
Голлар: 0:1 – 10 Сильва, 0:2 – 50 Сильва.
“Сток Сити” – Батленд, Зума, Кэмерон (Собхи, 88), Стафилидис, Мартинс Инди, Ндиайе, Аллен, Шакири, Бауэр, Шупо-Мотинг, Хесе (Крауч, 63).
“Манчестер Сити” – Эдерсон, Отаменди, Компани, Уокер, Зинченко, Сильва, Фернандиньо, Стерлинг (Бернарду Силва, 85), де Брюйне, Сане, Габриэл Жезус (Гюндоган, 90).
Огоҳлантириш: Аллен (73).

Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments