Latest news

00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  0 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  1 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  72 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1

Маъмур Саидқосимов: "Суперлигада супер ҳакамлар ишлашлари лозим" News

Маъмур Саидқосимов: "Суперлигада супер ҳакамлар ишлашлари лозим"

Ҳакамлар футболнинг ажралмас қисмларидан бири ҳисобланади.

Биз ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"ЎФФ раҳбарияти ҳакамлар ишига жиддий эътибор қаратмоқда. Янги мавсумдан бошлаб Суперлига ва про-лига ҳакамлари бир хил формада ишлашади. Куни кеча бу борада ЎФФ президентининг шахсан ўзи ташаббус кўрсатди. Бундан ташқари ҳакамларда жаҳон стандартларига мос келувчи коммуникацион тизим бўлади. Бу алоқа воситаси орқали ҳакамлар ўйин пайтида бир бирлари билан фикр алмашиб тура олишади, бу эса уларнинг ишини қулайлаштиради. Худди Жаҳон чемпионати ва энг кучли Европа миллий чемпионатларида бўлгани каби ҳакамларимизда махсус спрейлар бўлади.


Яна бир катта янгиликлардан бири бу янги мавсумда бизда ҳам видеотакрорлар бўлиши мумкин. Фақат ҳозирча бу режалаштирилмоқда, ҳамда қайси стадионда шароит бўлса захира ҳаками ёнига махсус табло қўйилади ва баҳсли вазиятлар пайтида бош ҳакам такрорий вазиятни томоша қилиши мумкин бўлади. Бундай шароитлар ҳозирги кунда "Насаф", "Локомотив" ва "Бунёдкор" стадионларда бор.


Бундан ташқари 10-20 февраль кунлари бир қатор ҳакамларимиз Туркияда бўлиб ўқув-машғулот йиғинини ўтказишади. Хабарингиз бор, Туркияда Европанинг энг кучли клублари февраль ойида йиғин ўтказишади ва назорат учрашувларини ўтказишади. Ўзбек ҳакамлари айнан мана шу баҳсларда ишлаб ўз тажрибаларини ошириб олишади.

Яна бир муҳим масала, бу ҳакамларнинг жазоланиши. Ҳозирда ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармасининг сиёсати ҳакамларни жазолаш эмас уларни тарбиялашдан иборат. Инсон фактори деган нарса бор, ҳакамлар ҳам инсон эканини унутмаслик керак. Улар ҳам хато қилишади. Яъни ҳакамларимиз ҳар бир ўйиндан сўнг хатолари ҳақида назоратчидан маълумот олишади ва ўша хатолардан хулоса чиқаришади. Бироқ агар қасддан ёки атайин хатолар қилса, бир жамоага очиқчасига ён босишлар кузатилса ўша ҳакам билан хайрлашамиз.

ПФЛ бош директори айтганидек ҳакамларнинг маошлари кейинги йилдан икки баравар оширилади. Бу ҳам ҳакамларга ўйинларни адолатли бошқаришлари учун қилинган ишлардан бири.

2018 йилдан бошлаб олий лигамиз Суперлига деб юритилар экан. Демак Суперлигада супер ҳакамлар ишлаши лозим. Биз бу борада ишлашда давом этамиз", - дейди Маъмур Саидқосимов.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика