Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Маъмур Икромов: ”Ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман” News

Маъмур Икромов: ”Ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман”

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финал учрашувида “Локомотив” “Насаф”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиндан сўнг “темирйулчилар” дарвозабони Маъмур Икромов сайтимиз учун интервью берди.

- Икки жамоа ҳам натижа учун, ғалаба учун ўйнади. Курашларга бой бўлди. Омад бизга кулиб боқди ва биз ғалаба қозондик. Тезкор гол уриб, ҳужум қилишга ҳаракат қилдик ва ҳисобни ушлашга ҳам ҳаракат қилдик.

- Мураббий ўйиндан олдин жамоани қандай руҳлантирди?
- Майдон ҳолати унча сифатли эмасди. Ўйин давомида майда узатмалар беришга қийналдик. Биринчи таймдан кейин мураббийимиз узоқ узатмалар оширишга кўрсатма берди.

- Бугунги финалнинг ташкилий масалалари ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳаммаси яхши ўтди. Ҳаммаси учун раҳмат. Бугун бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам раҳмат ва Қаршидан келган мухлисларга раҳмат. Иккала жамоанинг мухлислари ўйинни  кўтаринки руҳда ўтишига сабабчи бўлди.

- Бугунги ўйинда Игнатий Нестеров ўрнига сиз асосий таркибда тушдингиз. Бунга сабаб нима? Нестеровнинг жароҳати бормиди?
- Менимча жароҳати йўқ эди. Бу мураббийларнинг танлови.

- Чемпионат ўйинларида ва бугунги ўйинда ҳам Драган Черан асосан бирга-бир вазиятда ҳужум қилади...
- Ҳа. Иккинчи таймда шундай вазият бўлди. Ҳимоячиларимиз улгурмай қолди ва ман олдинга чиқдим. Худога шукур жамоани голдан қўтқариб қолдим. Ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман.

Дилдора Холбоева
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика