Latest news

13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  15 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  17 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  41 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  100 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25

Маъмур Икромов: “Бор эътиборимиз “Фулад” билан ўйинга қаратилган” News

Маъмур Икромов: “Бор эътиборимиз “Фулад” билан ўйинга қаратилган”

Яқинда “Локомотив” сафига қўшилган тажрибали дарвозабон Маъмур Икромов жароҳат олган Игнатий Нестеровнинг ўрнини босиши кутилмоқда.
Лекин “Локо”нинг Осиё Чемпионлар лигасининг “Ал Ҳилол”га қарши ўтган дастлабки турида ёш посбон Аброр Каримов асосий таркибга киритилганди. Лекин Икромов ўзига албатта имконият берилишидан умидворлигини айтди.

“Мен “Локомотив”га катта мақсадлар билан ўтганман, - дейди Икромов. – “Ал Ҳилол”га қарши ўйинда майдонга тушишимни кутгандим. Аммо мураббийлар Аброр Каримовга ишонч билдиришди. Шунга қарамасдан, бизда ажойиб жамоа бор. Қачондир мен ҳам ўз ўйинларим билан “Локомотив”га ёрдам беришимга ишонаман. Мураббийлар ишончини қозониш учун астойдил ҳаракат қиламан. Олдимизда турган вазифа эса “Фулад”ни мағлубиятга учратишдир.

Ҳозирда барчамизнинг фикру-ҳаёлимиз ушбу ўйинга қаратилган. Шу ўринда бир масалага ойдинлик киритиб ўтмоқчиман. Олдинги интервьюмда “Нефтчи”, “Шўртан” ва “Бухоро” клублари ҳакда гапирганимда, мухлислар буни нотўғри тушунишибди. Мен бу жамоаларни камситмагандим, шунчаки ҳозирги вазиятда чемпионлик учун кураша олмаслигини назарда тутиб айтгандим. Аслида улар ҳурматга лойиқ клублардир. Агар гапим мухлисларга оғир ботган бўлса узр сўрайман. Бу жамоаларга янги мавсумда омад тилайман”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика