Latest news

14:49"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  2 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  11 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  11 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  3 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0

Мамазулунов "Навбаҳор"да қолади News

Мамазулунов "Навбаҳор"да қолади

Эртага жамоамизнинг Тошкентда ташкил этилган дастлабки ўқув-машғулот йиғини якунига етади.
Йиғин сўнггида футболчиларимиз Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши майдонга тушишади. Беллашув соат 11.00да бошланади. Сўнгги пайтларда мухлисларимиз таркибга янги ўйинчиларни қўшилмаётганлигидан норози бўлишмоқда. Барчага маълумки, ўтган йилги таркиб ўзаги сақлаб қолинган. Айнан шу сабабли жамоага олдинги йилларга қараганда камроқ футболчи келди. Ҳозирда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби айрим позицияларни кучайтириш борасида зарур бўлган футболчиларни қидиришмоқда. Бу борада асосий урғу хорижий футболчиларга қаратилаётганини инобатга олиш лозим. Яъни, селекция ишлари бир зумга бўлсада тўхтатилганича йўқ. Агарда жамоа ўйинига мос тушадиган, легионер талабига жавоб берадиган футболчилар топилса, улар жамоа сафига қўшилишади.

Мавсумлар оралиғидиа жамоамизга жалб этилган Мўйдин Мамазулумов "Навбаҳор"да қоладиган бўлди. Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов тажрибали футболчи билан келишувга эришилганлигини маълум қилди.

Эртага бўлиб ўтадиган ўйиндан сўнг футболчиларимизга бир неча кунлик таътил эълон қилинади. Навбатдаги йиғин ҳам Тошкентда бўлиб ўтади. Ушбу машғулотлар 3 февральдан бошланади. Пойтахтдаги навбатдаги йиғин чоғида "Навбаҳлор" ПФЛ кубогида қатнашади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика