Мамазулумов "Динамо"да
05 mar 2018 12:32
News
Мамазулумов "Динамо"да
Про-Лига баҳсларига Тошкентда тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси таркиби кучайтирилмоқда.
Ўтган ҳафтада жамоа сафига “Машъал”дан Марадона Сафаров, “Сўғдиёна” дарвозабони Шоҳруҳ Эшбўтаев, “Қизилқум” ҳимоячиси Виктор Григорьев келиб кўшилгани ҳақида маълумот бергандик. Куни кеча эса “Динамо” таркибига ўтган мавсумни Фарғонанинг “Нефтчи” клуби сафида ўтказиб, 9 гол билан фарғоналиклар тўпурари бўлган Муйдин Мамазулунов келиб қўшилди. Тажрибали ҳужумчи жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.
“Динамо” 5 март куни Тошкентдаги дастлабки йиғинни якунлаб, 6 март куни Самарқандда тиббий кўрикдан ўтади. Навбатдаги йиғин ҳам 9 март кунидан пойтахтда ташкил этилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, “Динамо” Про-Лига 1-тури доирасида 25 март куни Ғузорда “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлади.

Link :
Source : fcdinamo.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments