Latest news

07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  0 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  11 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65

Мальдив ороллари устози: "Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига ўнта гол уришимиз мумкин эди" News

Мальдив ороллари устози: "Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига ўнта гол уришимиз мумкин эди"

Осиё Кубоги-2023 ҳал қилувчи саралаш босқичининг 3-туридан ўрин олган Мальдив ороллари – Шри-Ланка (1:0) учрашувидан сўнг Мальдив ороллари бош мураббийи Франческо Мореиро фикрларини билдирди.

"Илк навбатда, яратилган шарт-шароитлар учун ЎФАга миннатдорчилик билдираман. Ташкилий ишлардан бутун жамоа хурсанд", – деди мураббий.

- Шри-Ланкага қарши сўнгги ўзаро ўйинда кўп тўп киритилганди. Бугунги баҳсда эса дарвозалар атиги бир маротаба ишғол қилинди. Сизнингча, жамоага нима етишмади?

- Ўйинда нималар содир бўлганини жуда яхши эслайман. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига ўнта тўп киритишимиз мумкин эди. Аввал айтганимдек, индивидуал хатоларимиз бисёр, бу борада ривожланишимиз керак. Ҳужум чизиғимизда маҳоратли ўйинчилар бор. Улар ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган ҳаракатлар қилиш кераклигини яхши билишади. Фикримча, илк ўйиндан бери диққат-эътиборимизни йўқотмадик. 

Шри-Ланкага қарши ўйин қийин ўтди, рақиб чуқур ҳимояланган ҳолда ўйин кўрсатди, улар сафида баланд бўйли ўйинчилар бор эди. Бугун шогирдларимдан тезкорликни талаб қилдим, натижада гол уришга эришдик. Умуман олганда, жамоадан ва натижамиздан мамнунман.

- Ўзбекистон терма жамоаси қандай таассурот қолдирди?

- Ўзбекистон кучли жамоа ва юқори сифатга эга. Биз футболчилар билан кўп вақт ўтказа олмаймиз, шу боис қийинчиликларга дуч келмоқдамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика