Latest news

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  8 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

Мальдив ороллари терма жамоаси ҳақида у ерда икки мавсум тўп тепган ҳамюртимиз Аҳрор Умаржонов қандай фикрда? News

Мальдив ороллари терма жамоаси ҳақида у ерда икки мавсум тўп тепган ҳамюртимиз Аҳрор Умаржонов қандай фикрда?

8-14 июнь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2023 cаралаш доирасида Мальдив оролларига қарши майдонга тушади.

Мазкур мамлакат борасида бизда айтарли маълумотлар йўқ. Шундай бўлса-да, ушбу экзотик юрт ва унинг чемпионатида ўйнаган ҳамюртларимиз фикрларига қулоқ тутдик.

- Аҳрор, сиз ўйнаган вақтда Мальдив ороллари чемпионатида нечта жамоа иштирок этган?
- Мен икки мавсум ўйнаганман. Дастлаб “Иглз” ва кейинчалик “Да Гранде” клубларида. Ўша пайтлари Мальдив ороллари Олий лигасида 9та жамоа иштирок этган.

- Чемпионат қачон бошланар ва қачон ўз поёнига етарди?
- Асосан декабрь ойларида бошланарди. Якун эса июль ва август ойларига тўғри келарди. Ўртада терма жамоалар ўйинлари сабабли баъзида чўзилиши ҳам мумкин эди.

- Жамоаларнинг барчаси битта стадионда тўп тепишлари ростми?
- Албатта. Чунки мамлакат жуда кичкина. Қолаверса, барча Олий лига иштирокчилари пойтахт – Мале шаҳрида истиқомат қилишади. Шу ердаги сунъий қопламали ўйингоҳларда машғулотлар ўтказишади. Асосий стадион эса табиий бўлиб, ҳолати жуда яхши дея оламан.



- Клублар қайси ташкилотлар томонидан молиялаштирилади?
- Барча клублар мамлакат футбол федерацияси томонидан молиялаштирилади.

- Легионерлар лимити қандай?
- Лимит доимгидек, 3+1 шаклида. Улар ҳам ўз эҳтиёжларига кўра, 3 ёки 4та хорижлик футболчининг хизматига таянади.

- Легионерлар танлашда клублар асосан қайси қитъа вакилларига эътибор қаратишади?
- Европаликларга эътибор катта. Ўз олдига юқори мақсад қўйган жамоалар асосан европалик ижрочиларни олиб келишга интилади. Қолганлар африкалик, баъзилари эса мисрликларни афзал кўришади.

- Мальдив терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни бевосита стадиондан кузатганмисиз?
- Ҳа, албатта. Адашмасам, терма жамоа иштирокидаги тахминан 10та учрашувни кузатиб борганман.



- Терма жамоа аъзолари футболдан ташқари бошқа соҳада ҳам ишлайдими?
- Йўқ. Қолган футболчилар эса банк, полиция ва турли бошқа соҳаларда ўзларини синаб кўришади.

- Мальдив футболининг ютуғи нимада?
- Футболчилари жисмоний ҳолатдан кўра, техникага кўпроқ эътибор қаратади. Дейлик, техникаси яхши бўлган иқтидорли ўйинчилари бор. Буни терма жамоа мисолида ҳам кўриш мумкин.


Самандарбек суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика