Latest news

20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  3 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  2 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  11 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  11 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  5

Малайзия терма жамоаси ҳақида нималарни биламиз? News

Малайзия терма жамоаси ҳақида нималарни биламиз?

Бугун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахти Аммам шаҳрида Малайзияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Қуйида бугунги рақибимиз борасида айрим маълумотларни тақдим этамиз. 

Малайзия миллий терма жамоаси 1963 йилдан бошлаб ФИФАга аъзо бўлган ва ўша йилда дастлабки учрашувини Таиланд (1:1)га қарши ўтказган. Терма жамоа 1976 йилда Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этган. Гуруҳда Қувайт ва Хитойга қарши баҳс юритган бугунги рақибимиз сўнгги ўринни олиб, мусобақани эрта якунлаган. Орадан тўрт йил ўтиб, навбатдаги қитъа чемпионатида “Б” гуруҳида тўп тепган Малайзия, 3-ўринни қўлга киритган. Бироқ кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддасидан чиқа олмаган. Ўшанда гуруҳда уларга қарши Жанубий Корея (1:1), Қувайт (1:3), БАА (2:0) ва Қатар (1:1) рақиблик қилган. 

Дарвоқе, Малайзия терма жамоаси 1974 йилнинг 7 сентябрь куни Эронда ўтказилган Филиппинга қарши кечган баҳсда тарихидаги энг йирик ғалабани қўлга киритган, 11:0. 

2015 йилнинг 3 сентябрь куни БААга қарши кечган баҳсда эса ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олган, 10:0.

ФИФА рейтингидаги ўрни

Сентябрь ойи якунларига кўра, рақибимиз ФИФА рейтингида 154-ўринни эгаллаган. Терма жамоанинг энг юқори кўрсаткичи 1993 йилнинг август ойишга тўғри келади. ўшанда улар ФИФА рейтингида 75-ўринни қайд этишган. Энг ёмон кўрсаткич 178-ўрин бўлиб, 2018 йилнинг март ойи натижаларига тўғри келган. 

2021 йилдаги ўйинлари

Малайзия терма жамоаси 23 май куни норасмий ўртоқлик учрашувида Қувайтга 4:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 28 май куни эса Баҳрайнга қарши кечган халқаро ўртоқлик баҳсда мағлубиятга учради, - 2:0. 

3 июнь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида БАА (0:4), 11 июнь куни Вьетнам (1:2) ва 15 июнь куни Таиланд (1:0)га қарши баҳсларда майдонгга тушди. Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин олдидан 6 октябрь куни Иорданияга қарши баҳс юритди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Бош мураббий

Терма жамоа устози Тан Ченг Хое 2017 йилдан буён “йўлбарслар”ни бошқариб келмоқда. У бунга қадар мамлакатнинг ёшлар терма жамоаларида ва “Кедаҳ” клубида ҳам фаолият кўрсатган. Унга Балачандран  ва Азмин Азрам Абдул Азизлар ёрдам бериб келмоқда. Словакиялик Мартин Стано эса фитнесс мураббий сифатида эканлигини айтиб ўтиш лозим.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика